Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ Украинадан айрим маҳсулотлар импортига бож жорий қиляпти
Брюссел икки ҳафта ичида Украинадан тухумга импорт божларини жорий этмоқчи. Украина жўхориси учун шунга ўхшаш чора аллақачон амал қиляпти.
Европа комиссияси (ЕК) Украинадан тухумга импорт божлари жорий этилишини эълон қилди. Янги тарифлар яқин икки ҳафта ичида кучга киради, деб хабар қилди Reuters 19 июн, чоршанба куни Европа Иттифоқи вакилига таянган ҳолда. Унга кўра, аввалроқ йиллик импорт квотаси келишилган.
Бир кун олдин Украина жўхори импорти учун ҳам худди шундай қарор қабул қилинди. Европа комиссиясининг хабарида айтилишича, 2025 йилнинг 19 июнидан 5 июнига қадар Украина жўхори импорти Европа Иттифоқи чуқур ва кенг қамровли эркин савдо ҳудуди (DCFTA) тариф квотаси доирасида амалга оширилади.
Европа Иттифоқи турли Европа мамлакатларидаги фермерларнинг Россия кенг кўламли ҳужумидан сўнг Украина товарларига савдо имтиёзларидан норозилиги сабаб бўлгани ортидан Украинадан айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортига чекловлар киритди.
Май ойи ўрталарида Европа Иттифоқи кенгаши Украина билан божсиз савдо режимини яна бир йилга узайтирди, бироқ баъзи шартлар жорий этилди. Улардан бири Брюсселда парранда гўшти, тухум, шакар, жўхори, дон, маккажўхори ва асални ўз ичига олган Украинанинг «муҳим» қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан Европа Иттифоқи бозорини рақобатдан ҳимоя қилиш билан боғлиқ. Агар ушбу товарлар импорти ҳажми 2021 йилнинг иккинчи ярми, шунингдек, 2022 ва 2023 йиллардаги ўртача кўрсаткичлардан ошса, улар бўйича божлар қайта жорий этилиши мумкин. Ушбу «автоматик тормоз» илгари Европа комиссияси томонидан таклиф қилинган ва Европа парламенти томонидан қўллаб-қувватланган.