10:47 / 23.06.2024
2675

2024 йилнинг беш ойида қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди

Ўзбекистонда январь-май ойларида қайд этилган никоҳларнинг ярмидан сал кўпи шаҳарларда, камроғи қишлоқ жойларида қайд этилган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-май ойларида ФҲДЁ органларида 80,8 мингта никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

Жами никоҳларнинг қайд этилган ҳудуди бўйича тақсимланиши қуйидагича:

  • шаҳар жойларда – 41,0 минг;
  • қишлоқ жойларда – 39,8 минг.

Маълумот учун, ўтган йилнинг шу даврида 81 126 та никоҳ қайд қилинганди.

Top