Жаҳон | 17:35 / 27.06.2024
17906
11 дақиқада ўқилади

Асирликдан қайтарилган ҳарбийлар ва «душманни ўрадиган комбайн». Уруш суратлари

Украинада урушнинг 854-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • НАТО элчилари Марк Рюттени НАТОнинг янги бош котиби сифатида тасдиқлашди.
  • Евроиттифоқ Беларусга нисбатан янги санкцияларни келишиб олди. Бу чекловлар Россияга қарши чекловлардаги «энг катта лазейка»ни ёпиши кўзда тутилган.
  • Зеленский инглиз тилининг Украинадаги мақоми тўғрисидаги фармонини имзолади. Энди бу тилни боғчадан бошлаб ўқитиш мажбурий бўлади.
  • Евроиттифоқ суди миллиардер Дмитрий Пумпянскийга қўйилган санкцияларни бекор ​қилди.
  • Украинанинг Евроиттифоққа кириши масаласида расмий музокаралар бошланди.
  • Россия ТИВ рус нашрлари Европада тақиқланишига жавобан ғарбнинг 81 та нашрига чеклов ўрнатди.
  • Белгород областида Украина қуролли кучлари ҳужуми оқибатида тинч аҳоли вакили бўлган аёл ҳалок бўлди. Яна бир неча киши жароҳатланган.
  • Трампнинг маслаҳатчилари Украинада урушни тўхтатиш режасини тақдим этишди. Улар агар Москва билан музокаралардан бош тортгудек бўлса, Киевни АҚШнинг ҳарбий ёрдамидан маҳрум этишни таклиф қилишган.

Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашуви

Россия ва Украина 25 июн куни «90 га 90» схемаси бўйича асирлар алмашувини амалга оширди. Украина Россия томонига қайтарганлар орасида Украина православ черкови Тулчинская епархияси митрополити, Украинада Россия тажовузини оқлагани учун қамалган Ионафан (Анатолий Елецких) ғам бор. Алмашув куни черков Кирилл Ионафанни Москвада қабул қилгани ва уни I даражали Сергий Радонежский ордени билан тақдирлагани ҳақида хабар берди. 

Украина президенти Володимир Зеленский ўз телеграм-каналида маълум қилишича, уйга қайтганлар орасида Миллий гвардия, ҳарбий-денгиз кучлари, ҳудудий мудофаа кучлари жангчилари, шунингдек чегарачилар бор
Liberov Kostiantyn / Libkos / Getty Images
«Биз учун муҳими — барча одамларимизни уйга қайтариш. Ҳар бир ҳарбий яқинлари бағрида бўлиши, она заминга оёқ қўйиши, эркин ҳаводан нафас олиши», — дея ёзган алмашув юзасидан муносабат билдирган Украина президенти офиси раҳбари Андрей Ермак
Liberov Kostiantyn / Libkos / Getty Images
Зеленскийнинг ёзишича, уйга Мариупол ва Чернобил АЭСни ҳимоя қилганлар, шунингдек Херсон, Донецк, Харкив, Запорижжя ва Луҳанск йўналишларида жанг қилганлар қайтган
Vlada Liberova / Libkos / Getty Images
Ермакнинг аниқлик киритишича, қайтарилганлардан 53 нафари «Азовстал» ҳимоячилари бўлишган
Liberov Kostiantyn / Libkos / Getty Images
«Уй — бу шунчаки сўз эмас. Уй — бу Украина», — дея қайд этган Зеленский
Liberov Kostiantyn / Libkos / Getty Images
«Украина барча фуқароларимиз ўз она юртига, оиласи бағрига, имкон қадар тез фурсатларда тўлақонли ҳаётга қайтиши учун барча имкониятларни ишга солишда давом этмоқда. Уларни олдинда тикланиш ва мослашиш даври кутмоқда, аммо энг оғири ортда қолди. Қайтарилган ҳар бир фуқаромиз — бу ҳақиқий ғалаба ва биз сўнгги украин Россия асирлигини тарк этмагунича тўхтамаймиз», — дея қайд этган Украина обмудсмани Дмитро Лубинец
Vlada Liberova / Libkos / Getty Images

Харкив атрофидаги «Хартия» бригадаси

Россиянинг Харкив областидаги юриш қилишга уринишларини бошқалар қатори «Хартия» оператив топшириқлик 13-бригада ҳам қайтармоқда. Қуйидаги тасвирлар «Хартия» жангчилари ҳимоя қилаётган Липци посёлкаси ҳудудида олинган.

Аввалига «Хартия» Украинанинг Forbes рўйхатидаги тадбиркори Всеволод Кожемяко томонидан кўнгиллилар отряди сифатида тузилганди, Кожемяков —  урушга қадар энг йирик ғалла экспортчиси бўлган «Агротрейд» компанияси эгасидир
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Бир неча юз кўнгиллидан иборат отряднинг биринчи миссияси Харкив районидаги Русская Лозовая қишлоғини ҳимоя қилиш бўлганди, дея ҳикоя қилади «Хартия» тарихини Украинанинг Forbes журнали. 2022 йил ноябрида отряд Сватове йўналишидаги Стелмаховка ва Коломийчихада жанг қилади, декабрда эса Бахмут мудофаасига қўшилади
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Forbes журнали ёзишича, Бахмут учун жанглар кетаётганида Кожемяко отрядни мунтазам қисмга айлантириш йўлларини ахтарган. Хусусан, у ўша вақтда Украина қуролли кучлари бош қўмондони бўлган Валерий Залужний билан учрашган. 2023 йил мартида «Хартия» Миллий гвардия таркибидаги бригадага айланади
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
«Хартия»нинг ўз мадҳияси бор, унда қуйидаги сўзларни учратиш мумкин: «Гаснуть імперії, валяться трони / Військо виходить на східні кордони!» («Империялар сўнаяпти, тахтлар қуламоқда / Қўшин шарқий чегарага чиқмоқда!») Бу сатрларни украин шоири ва ёзувчиси Сергей Жадан ёзган. У 2024 йил июнидан «Хартия» сафида жанг қилмоқда 
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA

Украина қуролли кучларининг Донецк областидаги таъмирлаш бригадаси

Украина қуролли кучларининг таъмирлаш бригадалари жангларда шикастланган техникаларни тиклашда ёрдам кўрсатади. «Кенг кўламли босқиннинг илк кунидан буён мобил таъмирлаш бригадалари кўринмас фронт ва Украина қуролли кучлари техникалари учун тез ёрдамга айланди. Улар ўзини қаҳрамонлар деб ҳисобламайди. Туташув чизиғида техникаларни таъмирлаш — бу улар учун ҳарбийлар олдида ҳам, ватан олдида ҳам мажбурият ҳисобланади. Аммо улар  биз учун — қаҳрамонлар. Мудофаа қаҳрамонлари», — дея хабар қилади «Укроборонпром».

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳарбий механиклар нафақат украинларнинг ёки россияликлардан ўлжа қилиб олинган техникаларни, балки ғарб давлатлари томонидан ишлаб чиқарилган ва иттифоқчилар Украина қуролли кучларига етказиб берган техникаларни, жумладан М113 русумли зирҳли транспортёрни (БТР) ҳам таъмирлайди
Oleg Petrasiuk / Украина ҚК матбуот хизмати / EPA / Scanpix / LETA
М113 ишлаб чиқарувчиси — Британиянинг BAE Systems компаниясидир. М113 — дунёда энг кенг тарқалган жанговар машиналардан бири. БТР 1960 йилдан буён ишлаб чиқарилади, ҳозирда у 44 мамлакат армиясида бор
Oleg Petrasiuk / Украина ҚК матбуот хизмати / EPA / Scanpix / LETA
Иттифоқчилар Украинага ўнлаб M113 русумли зирҳли транспортёрлар етиб келган. Уларни Украина қуролли кучларига АҚШ ҳам, Европа давлатлари ҳам етказиб беради
Oleg Petrasiuk / Украина ҚК матбуот хизмати / EPA / Scanpix / LETA
Украинанинг зирҳли техникаларни таъмирлаш взводларидан бири командири Михайло урушдан олдин агрокорхонада механизатор бўлиб ишлаган, у «АрміяInform» сюжетида М113 ни «буғдойни эмас, душманларни ўрадиган комбайн» деб атаган
Oleg Petrasiuk / Украина ҚК матбуот хизмати / EPA / Scanpix / LETA
Украинанинг «Фокус» нашрида матнлаштирилган репортажда Михайло M113 юқори сифати ва ишончлилигини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, зирҳли транспортёрда барчаси мустаҳкам «жойлаштирилган» ва яхши ишлайди
Oleg Petrasiuk / Украина ҚК матбуот хизмати / EPA / Scanpix / LETA
Oleg Petrasiuk / Украина ҚК матбуот хизмати / EPA / Scanpix / LETA

Харкив яқинидаги украин разведка дрони

Россия қўшини олдинга юришга интилаётган Харкив йўналишида 92-алоҳида штурм бригадасининг «Ахиллес» номли зарбдор пилотсиз авиация баталёни ҳам жанг қилмоқда.

«Бўлинма кунига камида 20 дрон ишлатади. Бу миқдордаги воситалар қўлланиши эвазига рақибнинг миллион долларлик техникалари йўқ қилинмоқда ёки зарар етказилмоқда», — дейди «Ахиллес» командири Юрий Федоренко Украинанинг «24 телеканал»ига берган интервюсида
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA
Пилотсиз учиш қурилмалари икки турдаги вазифани бажаради — разведка ва рақибга зарба бериш, дея изоҳлайди Федоренко New Voice учун интервюда. «Кўриш учун икки турдаги разведка воситаларига эга бўлиш керак. Душманнинг оператив майдонига, вақтинча оккупация қилинган ҳудудга анча чуқур кириш ва унинг жойлашувини, жамланган кучларини аниқлаш учун «қанот» тури. Шунингдек, коптер тури бор», деган у.
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA
Кундузги вақтда душман позициялари бўйлаб зарбалар FPV-дронлар ва «қанот» типидаги зарбдор дронлар билан берилади. Уларнинг иккинчиси FPV-дронларга қараганда узоқроқ масофага уча олади ва рақибнинг фронт ортидаги логистикасини издан чиқариши мумкин
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA

РФ қуролли кучларининг Херсон областидаги артиллерияси

Херсон областининг бир қисмини эгаллаб турган Россия қўшини мунтазам равишда Днипро дарёсининг ўнг соҳилидаги украин қўшинлари позицияларини артиллериядан ўққа тутиб, дронлар билан ҳужум қилмоқда. Бунинг учун «Гиацинт-Б» русумли йирик калибрли замбараклардан ҳам фойдаланмоқда.

2А36 «Гиацинт-Б» совет армияси ихтиёрига 1975 йилда берилган ва 1990 йилга қадар ишлаб чиқарилган
Алексей Коновалов / ТАСС / Profimedia
Бундай қуроллар Афғонистондаги уруш даврида совет қўшинлари томонидан, шунингдек чечен урушида Россия қўшини томонидан ишлатилган
Алексей Коновалов / ТАСС / Profimedia
Oryx OSINT-проекти маълумотига кўра, Украинага кенг кўламли босқин бошланганидан буён РФ қўшини «Гиацинт-Б» русумли 46 та замбаракдан айрилган. Жумладан, Украина қуролли кучларининг 2022 йил кузида Херсон областидаги юришида бу борадаги йўқотишлар катта бўлган
Алексей Коновалов / ТАСС / Profimedia

Миллий жамоанинг Евродаги ўйинини кўраётган украин ҳарбийлари

Украина миллий жамоаси 26 июн куни Белгия жамоасига қарши ўйинда дуранг қайд этди ва Евро-2024 турнири 1/8 финал босқичига чиқа олмади. Украинанинг гуруҳдаги барча жамоалар тўрттадан очко жамғарганди. Лекин украинлар тўплар нисбати ёмонроқлиги туфайли энг охирги ўринга жойлашди, биринчи турда Руминиядан учралган йирик ҳисобдаги мағлубият (0:3) панд берди.

Луҳанскдаги «Помста» бригадаси чегарачилар отряди жангчилари Украина миллий жамоасининг футбол бўйича Европа чемпионатидаги сўнгги ўйинини кузатмоқда
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди