Ўзбекистон | 16:52 / 27.06.2024
7500
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда юқори кучланишли электр тармоғининг муҳофаза зонасида ёнғин чиқди

Натижада шаҳардаги учта туман ва Тошкент туманидаги қатор маҳаллалар 2 соатдан ортиқроқ вақт давомида электрсиз қолди. “Ҳудудий электр тармоқлари” юқори волтли тармоқларнинг муҳофаза ҳудудларида эҳтиёт чораларини кўришни сўради.

Фото: Ҳудудий электр тармоқлари

Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманлари ҳамда Тошкент туманидаги айрим истеъмолчилар 27 июн куни маълум вақт давомида электр энергиясиз қолди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” ахборотига кўра, соат 14:23 да Тошкент шаҳрида “Л-ДОК-1” ва “Л-ДОК-2” юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган. Бу носозлик бу тармоқларнинг муҳофаза зонасида юзага келган ёнғин билан боғлиқ.

Компания соат 16:37 да қўшимча хабар бериб, носозлик бартараф этилгани, электр энергиясидан узилган ҳудудларга қайта кучланиш берилганини маълум қилди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” истеъмолчилардан юқори кучланишли электр тармоқларининг муҳофаза ҳудудларида эҳтиёт чораларини кўришларини сўраган.

Тошкент тумани ҳокимлигидан маълум қилишларича, узилиш туманнинг Нурҳаёт, Мажнунтол, Озодлик, Ифтихор, Уччинор, Масалбой, Хиёбон, Заргар, Соҳибкор, Кўктерак, Ҳалимкўп, Сағбон, А. Навоий, Қизғалдоқ, Фаровон, Гулобод, Учсада, Гултепа, Ширин, Чувалачи, Навоий, Қизғалдоқ, Ҳувайдо, Файзобод, Оқибат, Тинчлик, Аҳиллик, Қорасарой, Қирариқ, Баҳор, Ҳасанбой гузари, Кенсой, Юқори Ҳасанбой, Авлиё-ота, Ойдин ҳаёт, Ҳожиота, Раҳбаробод, Иқбол, Тутзор, Сабзовот, Дархон, Ибрат, Боғбон, Айриота, Қашқарлик, Мустақиллик, Саноат, Ғишт кўприк, Сирғали, Сарке маҳаллаларини қамраб олган.

Мавзуга оид