Жамият | 10:56 / 30.06.2024
7407
1 дақиқада ўқилади

Андижонда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

ЙТҲ оқибатида бир нафар ҳайдовчи шифохонага мурожаат қилган. Тўртта машина техник шикастланган.

Фото: Видеодан кадр

Андижон вилояти Марҳамат туманида тўртта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 29 июн куни содир бўлган.

Шу куни соат 20:50 ларда, Марҳамат тумани “Гар-Гар” МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-138 автомобил йўлида 24 ёшли ҳайдовчи иккинчи даражалаи йўлдан асосий йўлга кескин чиққан ва асосий йўлдан келаётган Матиз билан тўқнашган.

Шунда Матиз ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб рўпарадан келаётган Нексия ва Tracker машиналари билан тўқнашган.

Ушбу ЙТҲ оқибатида, Матиз ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, туман шифохонасига мурожаат қилган. Шунингдек тўрт транспорт воситаси ҳам техник шикастланган.

“Барча ҳайдовчиларимиздан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий равишда доимо амал қилиб юришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.

Мавзуга оид