Марин Ле Пен Украинага француз ракеталари бўйича чеклов қўймоқчи
Франция «Миллий бирдамлик» партияси етакчиси Марин Ле Пен унинг партияси парламент сайловида ғалаба қозонадиган бўлса, Украинага француз қуроллари билан Россия ҳудудига зарба беришни тақиқлашини айтди.
Ле Пен бу ҳақда CNN билан интервю вақтида айтган. Шунингдек, Ле Пенга кўра, унинг партияси ғолиб чиқса, француз аскарларини Украинага юбориш масаласи ҳатто муҳокама қилинмайди.
Аввалроқ Франция президенти Макрон Украинага мамлакатда ишлаб чиқарилган қуроллар билан Россиядаги ҳарбий нишонларга зарба беришга рухсат этганди. Шунингдек, Макрон Ғарбда Украинага қўшин юбориш масаласини кўтарган ягона сиёсатчи ҳисобланади.
Марин Ле Пен ўз позициясини изоҳлар экан, Франция урушнинг бевосита иштирокчиси бўлмаслиги кераклигини айтган. Унинг партияси Франциядаги парламент сайловлари биринчи турида ғалаба қозонган ва сўровлар иккинчи тур ҳам уларнинг ғалабаси билан якунланишини тахмин қилиш имконини беради.
Мавзуга оид
07:54
Украина Жаҳон банкидан деярли 5 млрд доллар олади
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024