Ўзбекистон | 08:39 / 09.07.2024
13720
2 дақиқада ўқилади

Абитуриентларга рухсатномалар бериш бошланди

Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун абитуриент рухсатномасини my.uzbmb.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.

Фото: Kun.uz

2024/2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга абитуриент рухсатномасини бериш бошланди. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги хабар берди.

Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун абитуриент рухсатномасини my.uzbmb.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.

Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим. Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида кириш тест синовлари 2024 йил 14 июлдан 28 июлга қадар ўтказилиши режалаштирилган. Имтиҳонлар 28 июлда якунланади ва абитуриентлар 30 июлдан бошлаб 15 кун давомида йўналиш танлаши мумкин бўлади. 13 августда (шу куни ҳам танлаш мумкин бўлади) ушбу муддат якунланади. 7 кунлик муддатдан сўнг мандат ҳисобланиб, натижалар 21-22 августда эълон қилинади.

Мавзуга оид