Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда 40 йил ичида илк бор Олимпиада намойиш этилмайди
Парижда ўтадиган ёзги олимпиада ўйинларига россиялик спортчиларнинг қўйилмагани сабабли Олимпиада трансляциясини Россиянинг бирорта телеканали ёки стриминг сервиси сотиб олмаган.
Россия ОАВларининг ёзишича, «айни пайтдаги реалликларда Первий» ва «Россия-1» телеканалларида Россия байроғи ва мадҳиясисиз Олимпиадани кўрсатмаслик тўғрисида сиёсий қарор қабул қилинган».
Сўнгги марта Россияда 1984 йили Лос-Анжелесда ўтказилган Олимпиада ўйинлари бойкот туфайли кўрсатилмаган. Сўнгги олимпиадаларни эса Россияда «Матч-ТВ», «Первий канал» ва ВГТРК таркибига кирувчи каналлар намойиш этиб келишган.
2023 йилнинг декабрида Халқаро олимпия қўмитаси Россия Федерацияси ва Беларусдан спортчилар олимпиадада фақат нейтрал статусда — ўз мамлакатлари байроғисиз ва бошқа миллий атрибутикаларсиз қатнашиши лозимлиги тўғрисида қарор чиқарган эди. Бу ҳолда Олимпиадага Россиянинг Украинага босқинини фаол қўллаб-қувватловчи, шунингдек, РФ ва Беларуснинг ҳарбий ёки кучишлатар тузилмалари билан боғлиқ атлетлар қўйилмаган.
Мавзуга оид
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
08:45 / 18.06.2026
G7 баёнотидан сўнг Киев яна ҳужумга учради
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
22:32 / 17.06.2026