Жаҳон | 09:11 / 17.07.2024
3766
4 дақиқада ўқилади

Белгород вилоятида 14 та аҳоли пункти ёпилади

Аҳоли пунктларига киришда назорат-ўтказиш пункти ўрнатилади ва фақат ҳарбий хизматчилар ҳамроҳлигидаги эркаклар ўтишига рухсат этилади, деди Белгород вилояти губернатори.

Фото: Pavel Kolyadin/TASS/dpa/picture alliance

Белгород вилояти ҳокимияти 23 июлдан бошлаб «операцион вазият ўта оғир» бўлган 14 та аҳоли пунктига киришга чекловлар жорий қилади, деди вилоят губернатори Вячеслав Гладков 16 июл, сешанба куни Telegram-каналида. Гап Украина билан чегарага яқин Белгород, Борисов ва Красноярузский туманларида, шунингдек, Грайворонский ва Шебекинский шаҳар округларида жойлашган қишлоқлар ва посёлкалар ҳақида бормоқда.

Гладковнинг сўзларига кўра, ушбу аҳоли пунктларига кириш жойларида хавфсизлик кучлари томонидан назорат пунктлари ўрнатилади. Жамоат транспорти ва таксиларнинг кириши тақиқланади, келмоқчи бўлган фуқаролар аҳоли пунктлари ёки шаҳар ҳокимликлари раҳбарларига ариза ёзиши керак бўлади. Шу билан бирга, аҳоли пунктларига фақат катта ёшдаги эркаклар «қатъий қоидаларга мувофиқ: радиоэлектрон кураш воситаларига эга зирҳли транспорт воситасида, шахсий ҳимоя воситалари - ўқ ўтказмайдиган жилет ва дубулға кийган ҳолда ҳарбий хизматчилар ва муниципалитетлар вакиллари ҳамроҳлигида кириши мумкин», деди губернатор. 

Унинг қўшимча қилишича, маҳаллий аҳоли томонидан «ташлаб кетилган» уйлар «келишилган тартиб ва жадвалга мувофиқ» армия томонидан қўриқланади ва шу ҳафтада бу борада «тайёргарлик тадбирлари» амалга оширилиши режалаштирилган. Бу қандай тадбирлар бўлиши ва одамлар айнан қаерга кўчиб ўтишлари кераклиги ҳақида губернатор ҳеч қандай муқобил уй-жой вариантларини аниқлаштирмади ва таклиф қилмади, лекин бу аҳоли пунктларида доимий яшаш жойи бўлган ва бошқа уй-жойи бўлмаган одамлар «қўшимча уй-жой олиши мумкинлиги» айтилди. Оддий оилалар учун ойига 10 минг рубл ва кўп болали оилалар учун ойига 15 минг рубл миқдорида уй-жой ижараси учун ойлик тўлов ажратилади. 

Гладков шунингдек, уйларини тарк этган фуқаролар учун коммунал тўловлар тўланиши тўхтатилишини айтди - «ҳисоблагич орқали тўланганлардан ташқари». Кетишдан бош тортган ҳамда газ ва электр энергиясидан фойдаланишда давом этаётган одамлар коммунал хизматлар учун тўлашлари керак бўлади, дея қўшимча қилди Гладков.

Украина томонидан отишма

Россия Федерациясининг Белгород, Курск ва Брянск вилоятлари учинчи йилдирки Россиянинг кенг кўламли ҳужумидан ўзини ҳимоя қилаётган Украина томонидан мунтазам равишда ўққа тутилмоқда. Украина қуролли кучлари РФнинг Украина ҳудудида давом этаётган зарбаларига жавобан Россия ҳудудларига зарба бермоқда. 

Жорий йил бошидан бери Украина қуролли кучлари Россия ёнилғи-энергетика комплексига учувчисиз учоқлардан зарба беришга эътибор қаратган. Олти ой давомида 40 дан ортиқ нефт базалари ва нефтни қайта ишлаш заводлари Украина дронлари томонидан ҳужумга учраган. Марказий ва Жанубий Россияда зарбалар деярли барча йирик нефтни қайта ишлаш заводларига таъсир қилди. Шундан сўнг, Россияда бензин ва дизел ишлаб чиқариш 2023 йил охиридан бери энг паст даражага тушди ва расмийлар ёнилғи ишлаб чиқариш бўйича оператив статистикани махфийлаштирди. 

Гладковнинг сўзларига кўра, уруш бошланганидан бери Белгород вилоятининг 200 дан ортиқ аҳолиси ҳалок бўлган, 1,1 мингдан ортиқ киши жароҳатланган. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти