Жаҳон | 08:40
1625
1 дақиқада ўқилади

Украинанинг Белгородга берган зарбасидан кейин инфратузилмага зарар етди

Белгороддаги “Луч” газ-турбинали иссиқлик электр маркази зарба остида қолган, деб ёзади ASTRA Telegram-канали. Вилоят губернатори Вячеслав Гладков “муҳандислик инфратузилмаси жиддий шикастлангани”ни маълум қилди.

Фото: Telegram / astrapress

Украина Қуролли кучларининг Белгородга ракета зарбаси натижасида “муҳандислик инфратузилмаси жиддий шикастлангани” қайд этилди, дастлабки маълумотларга кўра, ҳеч ким жабрланмаган. Бу ҳақда якшанба куни, 14 декабрда, вилоят губернатори Вячеслав Гладков ўзининг Telegram-каналида хабар қилди.

Олтита кўп қаватли уй ва битта хусусий уйдаги квартиралар ойналари шикастланган.

Фавқулодда ва тезкор хизматлар оқибатларни бартараф этмоқда. Гладковнинг қўшимча қилишича, Белгород шаҳри ва Белгород округида, шунингдек Шебекино шаҳри ва Шебекино округида ракета зарбаси хавфи эълон қилинган.

ASTRA Telegram-каналининг баҳолашича, зарба “Луч” газ-турбинали иссиқлик электр марказига берилган. У “Харьковская гора” микрорайонининг бир қисмини ва Белгороднинг бошқа ҳудудларини электр энергияси ҳамда иссиқлик билан таъминлайди. Ҳозирча электр таъминотида узилишлар ҳақида хабар берилмаган. Шаҳар аҳолиси сони тахминан 330 минг кишини ташкил қилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид