Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев ва Жапаров қўшма лойиҳаларни ишга туширди
Қирғизистоннинг Чуй вилоятида Ўзбекистон ҳамкорлигида Cobalt, Onix ва Tracker автомобилларини ишлаб чиқариш заводи ишга тушди. Фарғона ва Наманганда иккита қуёш электр станцияси қурилишига старт берилди.
Икки томонлама музокаралар якунлангач, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров йирик кооперация лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этдилар.
Жумладан, Фарғона ва Наманган вилоятларида умумий қуввати 400 мегаватт бўлган иккита қуёш электр станцияси қурилишига старт берилди. Ушбу станцияларда ишлаб чиқариладиган электр энергияси Қирғизистонга етказиб берилиши кўзда тутилган.
Чуй вилоятида замонавий енгил автомобиллар ва тижорат техникалари ишлаб чиқариш заводи ишга туширилди. Хусусан, у ерда Cobalt, Onix ва Tracker русумли енгил ҳамда юк автомобиллари йиғилади.
Шунингдек, Қора-Балта шаҳрида тикув-трикотаж маҳсулотлари ва мато ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Корхонага замонавий технологик ускуналар етказиб берилиб, ўрнатилди.



Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари ушбу лойиҳалар мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.
Мавзуга оид
18:57 / 31.05.2026
Жапаров Атамбоев маъмуриятининг собиқ раҳбарини афв этди
14:16 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари стратегик шериклик масалаларини муҳокама қилди
17:45 / 13.05.2026
Қирғизистон МХДҚ собиқ раҳбари Ташиевнинг иши махфийлаштирилиб, судга юборилди
07:40 / 07.05.2026