Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Майоркада минглаб кишилар туризмга қарши намойишга чиқди
Полиция маълумотларига кўра, оммавий туризмга қарши намойишга 20 минг киши чиққан. Ташкилотчилар 50 минг иштирокчи ҳақида маълум қилмоқда.
Испаниядаги машҳур Майорка курорт оролида маҳаллий аҳоли 21 июл, якшанба куни оммавий туризмга қарши намойишга чиқишди. Полиция маълумотларига кўра, митингда 20 мингга яқин одам қатнашган. Ташкилотчиларнинг айтишича, намойишчилар сони 50 мингга яқин.
«Оммавий туризм ўз оролида яшаш имкониятига эга бўлмаётган маҳаллий аҳоли учун қийинчилик туғдиради, чунки туристик квартиралар нархларни кўтаради. Ёзда сайёҳлар пляжларни тўлдиради ва давлат хизматларини қийинлаштиради», деди намойиш ташкилотчиларидан бири Reuters агентлигига.
Испания бошқа минтақаларида туризмга қарши митинглар
Июл ойи бошида бир неча минг киши Каталониянинг бир қанча шаҳарларида оммавий туризмга қарши намойишларга тўпланган эди. Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, Барселонадаги митингда 2800, Жиронада эса 400 дан ортиқ киши қатнашган.
Апрел ойи охирида Канар ва Балеар оролларида оммавий туризмга қарши намойишлар бўлиб ўтди. Канар оролларида, полиция маълумотларига кўра, намойишларда 20 мингга яқин одам қатнашган. Ташкилотчилар 50 мингга яқин иштирокчи ҳақида маълум қилди. Балеар оролларининг энг йирик шаҳри Пальма-де- Майоркадаги акцияда 10 мингга яқин киши иштирок этди.
Канар оролларидаги митинг ташкилотчилари оммавий туризм маҳаллий аҳоли ва атроф-муҳит учун зарарли эканлигига ишонч билдирмоқда. Намойишчилар Тенерифеда иккита янги меҳмонхона қурилишига қарши чиқди, шунингдек, уларни Канар оролларида туризм индустриясини янада ривожлантириш бўйича қарор қабул қилишда ўз сўзини айтиш имконини беришга чақирди. Пальма-де-Майоркадаги намойишчилар, ўз навбатида, маҳаллий ҳокимиятни у ерда беш йилдан кам вақт яшаган одамларга мулк сотиб олишни тақиқлашга чақирди.
Мавзуга оид
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026