Иқтисодиёт | 22:08 / 01.08.2024
6705
3 дақиқада ўқилади

Бюджет тақчиллигининг ошиши секинлашди

Июл ойида давлат бюджети дефицити 2,5 трлн сўмни ташкил этди. Бу жорий йил бошидан буён қайд этилган даромадлар ва харажатлар ўртасидаги энг кам ойлик тафовут. Йил бошидан бери умумий тақчиллик 36,5 трлн сўмга етган.

Фото: Абубакир Юнусов

Жорий йилнинг 7 ойида давлат бюджети даромадлари 137,6 трлн сўм, харажатлари эса 174,1 трлн сўмни ташкил этиб, тақчиллик 36,5 трлн сўмга етган. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик очиқлаган маълумотларга кўра:

  • январ ойида давлат бюджети даромадлари – 16 трлн 159,9 млрд сўмни, харажатлари эса – 21 трлн 926,7 млрд сўмни ташкил этган. Бюджет даромадлари ва харажатлари ўртасидаги фарқ 5 трлн 766,8 млрд сўм.
  • феврал ойида давлат бюджети даромадлари – 16 трлн 908,9 млрд сўм, харажатлари эса – 24 трлн 137,1 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ – 7 трлн 228,1 млрд сўм;
  • март ойида давлат бюджети даромадлари – 17 трлн 457,2 млрд сўм, харажатлари эса 24 трлн 307,1 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ – 6 трлн 850 млрд сўм;
  • апрел ойида давлат бюджети даромадлари – 19 трлн 286,1 млрд сўм, харажатлари эса 25 трлн 27,2 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ – 5 трлн 741,1 млрд сўм;
  • май ойида давлат бюджети даромадлари – 22 трлн 749 млрд сўм, харажатлари эса 26 трлн 565,2 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ – 3 трлн 816,2 млрд сўм;
  • июн ойида давлат бюджети даромадлари – 23 трлн 233,4 млрд сўм, харажатлари эса 27 трлн 879,9 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ – 4 трлн 646,5 млрд сўм;
  • июл ойида давлат буджети даромадлари – 21 трлн 815 млрд сўм, харажатлари эса 24 трлн 332 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ – 2 трлн 517 млрд сўм.

Маълумот учун, 2024 йил учун давлат бюджети ҳақидаги қонунга кўра, давлат бюджети даромадлари 270,4 трлн сўм, харажатлари эса 280,7 трлн сўмни ташкил этиши прогноз қилинган.

Консолидациялашган бюджет (давлат бюджетидан ташқари, давлат мақсадли жамғармалари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда буджет ташкилотларининг буджетдан ташқари жамғармаларини ҳам ўз ичига олади) дефицити 52,6 трлн сўм ёки ЯИМга нисбатан 4 фоиз даражасида чегараланган.

Аввалроқ газ учун 2024 йилга ажратилган субсидиялар ярим йилда ишлатиб бўлингани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид