Жаҳон | 11:44 / 01.08.2024
3412
1 дақиқада ўқилади

Нетаняҳу Исроилнинг юқори мартабали махсус хизмат ходимлари билан учрашади

Тел-Авив маъмурияти Ҳаниянинг ўлдирилиши бўйича ҳозирча баёнот бергани йўқ

Фото: X / Office of the Prime Minister of Israel

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу юқори мартабали махсус хизмат ходимлари билан вазиятни баҳолаш йиғилишини ўтказади ва хавфсизлик кабинетини ҳам йиғади.

Исроил матбуотининг хабар беришича, Нетаняҳу юқори мартабали махсус хизмат амалдорлари билан вазиятни баҳолаш бўйича йиғилиш ўтказади.

Сешанба куни Исроил армияси Байрутда «Ҳизбуллоҳ»нинг юқори мартабали қўмондонларидан бири Фуад Шукурга зарба берди. Исроил армияси Шукурнинг ҳужумда ўлдирилганини эълон қилди, бу хабарни «Ҳизбуллоҳ» тасдиқламади.

ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания эса чоршанба куни тонгда Эрон пойтахти Теҳронда ўлдирилди.

Эрон ва ҲАМАС Ҳаниянинг ўлдирилиши ортида Исроил турганини билдирди.

Исроил армияси ҳужумга изоҳ беришдан ўзини тийиб турибди, Тел-Авив маъмурияти Ҳаниянинг ўлдирилиши бўйича ҳозирча баёнот бергани йўқ.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид