Ўзбекистон | 10:26 / 01.08.2024
5926
1 дақиқада ўқилади

Талабалар турар жойи учун ариза юбориш бошланди

1 августдан турар жойга эҳтиёжи бор талабалар аризаларни my.gov.uz сайти орқали юборишлари мумкин.

Бугун, 1 августдан талабалар турар жойлари учун онлайн ариза бериш бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди. Ётоқхонага эҳтиёжи бор талабалар аризаларини my.gov.uz портали орқали жўнатишлари мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 376-сон қарори билан тасдиқланган регламентга кўра, дастлаб имтиёз ва устуворликларга эга талабгорлар талабалар турар жойларига қабул қилинади. Шундан сўнг умумий рўйхатдаги талабалар учун ётоқхонада ортиб қолган ўринлар сонига нисбатан навбат асосида қуйидагича тақсимланади:

  • 1-курс талабалари учун 55 – 65 фоиз;
  • 2-курс талабалари учун 15 – 20 фоиз;
  • 3-курс ва ундан юқори курс талабалари учун 20 – 25 фоизгача ажратилади.

Аризалар қабули 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади. 2024/2025 ўқув йилида ОТМ 1-босқичига тавсия этилган абитуриентлар якуний натижа чиққандан сўнг ариза юборишлари мумкин бўлади. Улар учун ҳам жойлар юқоридаги тартиб асосида ажратилади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти