Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон Словенияга газ етказиб беришни бошлади
Туркия, Гуржистон, Италия, Греция, Болгария, Руминия, Венгрия ва Сербиядан кейин Словения Озарбойжон гази етказиб берилган тўққизинчи давлат бўлди.
Озарбойжон давлат нефт компанияси (ОРДНК, SOCAR) 1 август, пайшанба куни Словенияга газ етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда корхона матбуот хизмати хабар бермоқда.
«2024 йил 1 августдан SOCAR Словенияга газ етказиб беришни бошлади, етказиб беришлар жорий йилнинг 17 июлида SOCAR ва Словения табиий газ бозоридаги энг йирик компания - Geoplin ўртасида газ таъминоти соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича имзоланган англашув меморандумига мувофиқ амалга оширилмоқда», - дейилади пресс-релизда. Айни пайтда хабарда экспорт қилинадиган газ ҳажми кўрсатилмаган.
Аниқлик киритилишича, Туркия, Гуржистон, Италия, Греция, Болгария, Руминия, Венгрия ва Сербиядан кейин Словения Озарбойжон гази етказиб берилган тўққизинчи давлатга айланди.
Озарбойжондан газ экспорти ҳажми
«Интерфакс» агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Озарбойжон 23,8 миллиард куб метр газ экспорт қилган. Европа мижозлари ҳиссасига 11,8 миллиард куб метр тўғри келди.
2024 йилда, прогнозларга кўра, Озарбойжоннинг газ экспорти ҳажми 25 миллиард куб метрни ташкил қилади, шундан 13 миллиард куб метри Европага етказиб берилади.
Мавзуга оид
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
22:08 / 18.05.2026
Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
20:25 / 17.05.2026