Жамият | 11:04 / 04.08.2024
8528
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Нексия ёниб кетди

Ҳодисада ҳеч ким ҳалок бўлмаган ва тан жароҳатлари олмаган. Автомобил тўлиқ ёниб кетган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тошкент шаҳрида Нексия машинаси ёниб кетган. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2024 йил 3 август куни соат 19:07 да Тошкент шаҳар ФВБга Яшнабод тумани, Уйсозлар кўчасида жойлашган, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳудудида Нексия ёнаётгани тўғрисида хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 19:15 да етиб бориб, соат 19:19 да ёнғин ўчирилган.

Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким ҳалок бўлмаган ва тан жароҳатлари олмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид