Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бангладешда ҳукуматга қарши намойишларда 48 киши ҳалок бўлди
Дакка ва баъзи ҳудудларда «муддатсиз комендантлик соати» эълон қилинди.
Бангладешда Озодлик учун уруш фахрийлари оилаларига давлат сектори квоталари ажратилганидан кейин бошланган ҳукуматга қарши норозилик намойишларида 48 киши ҳалок бўлди.
Ўтган ҳафталарда «давлат сектори квотаси қарорига» қарши намойишларда 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлганидан кейин бутун мамлакат бўйлаб ҳукуматга қарши намойишлар давом этмоқда.
Тикланган намойишларда «солиқ тўламаслик ва ишга бормаслик» чақириғи билан чиққан намойишчилар баъзи жамоат биноларига ҳужум қилиб, бир нечта машинага ўт қўйишди, дея хабар беради маҳаллий ОАВ.
Расмийлар билдиришича, мамлакат турли ҳудудларида полициянинг ҳукмрон Авами Лиг партияси тарафдорлари ва намойишчилар билан тўқнашуви оқибатида 48 киши ҳалок бўлган, юзлаб одамлар яраланган.
Пойтахтда «муддатсиз комендантлик соати» эълон қилинди
Dhaka Tribune хабарига кўра, Ички ишлар вазирлиги Дакка ва баъзи ҳудудларда «агар бошқа кўрсатмалар бўлмаса, муддатсиз комендантлик соати» эълон қилинганини билдирди.
Ҳукумат, шунингдек, мамлакатда 3 кунлик таътил эълон қилди.
Вақти-вақти билан қисман бекор этилган комендантлик соати июл ойи охиридан бери мамлакатда амал қилмоқда.
Мавзуга оид
08:54 / 03.06.2026
БМТ Бош ассамблеясига янги раис сайланди
23:03 / 14.03.2026
Испанияда Яқин Шарқдаги урушга қарши намойишлар ўтказилди
00:25 / 26.01.2026
Эрондаги норозилик намойишлар вақтида 30 минг киши ҳалок бўлган – ОАВ
15:17 / 19.01.2026