Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Венгрия орқали Исроилга бўлажак ҳужум ҳақида огоҳлантириш юборди
Теҳрон бошқа давлат орқали Тел-Авивни огоҳлантирди, бироқ ҳужум санаси маълум эмас.
Фото: Reuters
Эрон Исроилга қарши ҳужумга тайёрланмоқда ва Тел-Авивга огоҳлантириш юборган. Бу ҳақда Исроил ташқи ишлар вазири Исраэл Кац маълум қилди, деб ёзди The Jerusalem Post.
Кац сўзларига кўра, Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сиярто унга қўнғироқ қилиб, Эрон ташқи ишлар вазири Али Боқирийдан тегишли маълумот олганини айтган.
«Эрон бизга Исроилга ҳужум қилиш ниятида эканлигини айтди. Дунё Эрондан ҳар қандай тажовузкор ҳаракатлари учун жавобгарлик талаб қилиши керак», деди Кац.
Кац бошқа тафсилотларга тўхталмади.
Эрон 31 июлга ўтар кечаси Теҳронда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилишига жавобан Исроилга зарба беришини эълон қилган эди. Исроил ушбу қотилликда расман жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Ўз навбатида Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҳукумати ҳам Эронга огоҳлантирувчи зарба беришни кўриб чиқаётгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
22:40 / 05.05.2026
АҚШ президенти Эронга курашни давом эттиришдан воз кечишни маслаҳат берди
15:10 / 05.05.2026
CBS: Эрон Ҳўрмуз бўғозида Американинг икки эсминецига ҳужум қилди
13:42 / 05.05.2026
АҚШ ва Эрон Форс кўрфазида янги ҳужумлар бошлади
12:32 / 05.05.2026