Дунёнинг энг қиммат шаҳарлари эълон қилинди
Женева — яшаш учун энг қиммат шаҳар, Тошкент нисбатан арзон шаҳарлар қаторида.
Швейцариянинг Женева шаҳри 2024 йилда яшаш учун энг қиммат шаҳар деб топилди. Бу ҳақда Numbeo томонидан тузилган рейтинг далолат бермоқда. Тошкент нисбатан арзон шаҳарлар қаторида саналди.
Рейтинг дунёнинг 218 та шаҳрини ўз ичига олади ва ҳар олти ойда янгиланади. У тўрт кишилик оила учун яшаш нархининг турли жиҳатларини акс эттирувчи бир нечта асосий кўрсаткичларни ҳисобга олади.
Кенг қамровли баҳолаш учун «яшаш қиймати индекси» қўлланади. У озиқ-овқат, ресторанлар, транспорт ва коммунал хизматлар каби истеъмол товарларининг нисбий нархларини кўрсатади. Аммо бу индекс ижара ёки ипотека каби яшаш харажатларини ўз ичига олмайди.
2024 йилда энг қиммат шаҳар 101,7 балл билан Женева (Швейцария) бўлди. Швейцариянинг яна бир шаҳри Цюрих иккинчи, Американинг Ню-Йорк шаҳри учинчи ўринни эгаллади.
Тошкент рейтингда 201-ўринда қайд этилди. Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарлари рейтингдан жой олмади.
Шунингдек, Дубай (БАА) 78-ўринни, Токио (Япония) 95-ўринни, Истанбул (Туркия) 136-ўринни, Москва (Россия) 137-ўринни, Пекин (Хитой) 158-ўринни, Санкт-Петербург (Россия) 162-ўринни, Олмаота (Қозоғистон) 164-ўринни, Бишкек (Қирғизистон) 197-ўринни эгаллади.
Покистоннинг Қарочи ва Лоҳур, Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳарлари энг чўнтакбоп бўлиб чиқди.
Мавзуга оид
14:57 / 18.01.2025
Дунёдаги энг хавфсиз 5 та автомобил номи эълон қилинди
09:44 / 10.01.2025
“Яшил технология”ларни жорий қилиш бўйича экологик рейтинг юритилади
19:50 / 08.01.2025
Туристик кластерларни ташкил этиш тартиби белгиланди
16:46 / 07.01.2025