Жаҳон | 14:51 / 09.08.2024
2538
1 дақиқада ўқилади

Исроил армияси Хон-Юнусга қуруқликдаги ҳужумини қайта бошлади

Қуруқликдаги операцияни бошлаш қарори АҚШ, Миср ва Қатарнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва асирлар алмашинуви бўйича музокараларни қайта бошлаш чақириғидан кейин қабул қилинди.

Фото: AP

Исроил армияси Ғазо сектори жанубидаги Хон-Юнус шаҳрида янги қуруқликдаги операция бошланганини эълон қилди.

Исроил аскарлари минтақадаги 30 та нишонга ҳаво ҳужуми уюштирди, деди армия расмийлари.

Эътиборлиси, қуруқликдан ҳужум қилиш ҳақидаги қарор АҚШ, Миср ва Қатарнинг 15 август куни Қоҳира ёки Доҳада Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича музокараларни қайта бошлаш чақириғидан кейин қабул қилинган.

Исроил ҳарбийлари минглаб мажбуран кўчирилган фаластинликлар бошпана топган Хон-Юнус шарқидаги ҳудудлар аҳолисини эвакуация қилишни буюрди.

Минглаб кўчирилган аёллар, болалар ва қариялар вайрон бўлган бинолар харобалари орасидан кўчиб ўтишга мажбур бўлишди ва ўзлари билан фақат энг зарур нарсаларни олиб кетишди. Ижтимоий тармоқларда фалокатли гуманитар вазият акс этган кадрлар кенг тарқалди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид