Азиз Воитов устидан суд жараёни 15 августда бошланади
Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ва бошқа моддалар билан айбланмоқда. Иш доирасида икки нафар тадбиркорга нисбатан ҳам айбловлар эълон қилинган.

Фото: Kun.uz
15 август, пайшанба куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитовга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бошланади. Бу ҳақдаги маълумот Олий суд сайтида келтириб ўтилди.
Тергов органи Азиз Воитовга Жиноят кодексининг 4 та моддаси бўйича айблов қўйган:
- 167-модда 3-қисми “а” ва “в” бандлари — бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда, кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш;
- 205-модда 2-қисми “а” банди — жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш;
- 206-модда 2-қисми “а” банди — жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда, ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш;
- 209-модда 2-қисми “а” банди — такроран содир этилган мансаб сохтакорлиги.
Бу иш доирасида тадбиркорлар Орзубек Отабоевич Ражабов ва Алишер Фазлиддинович Ўрунбоев ҳам судланувчи ҳисобланади.
Орзубек Ражабов ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, мансаб сохтакорлиги, пора бериш ва ҳужжатларни сохталаштириш жиноятларида айбланмоқда.
Алишер Ўрунбоевга эса ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш айблови қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг собиқ раҳбари Азиз Воитов 2023 йил декабр ойида қамоққа олинган эди.
44 ёшли Воитов 2022 йил августидан 2023 йил октябригача ҚХВни бошқарган, унгача инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Маскка Оқ уйнинг олтин калитини топширди
Жаҳон | 02:03
-
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Москва Украинага қарши «абадий» урушишга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 01:01
-
Францияда 1 июлдан болалар юрадиган жойларда тамаки чекиш тақиқланади
Жаҳон | 23:26 / 30.05.2025
-
АҚШ Олий суди Трампга Байденнинг миграция дастурини бекор қилишга рухсат берди
Жаҳон | 22:54 / 30.05.2025
Мавзуга оид

18:37 / 29.05.2025
Фарғонада танишини қасддан босиб ўлдирган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

14:53 / 29.05.2025
Суд журналист Анора Содиқованинг даъвосини рад этди

14:45 / 29.05.2025
Ўзбекистонда географик кўрсаткичлар асосида товар белгилари яратилиши мумкин

12:56 / 29.05.2025