Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Исроил Эроннинг кенг кўламли ҳужумини кутмоқда
Аввалроқ Эрон Теҳронда Ҳамас етакчисининг ўлдирилишига жавоб қайтаришга ваъда берган эди.
Фото: Maja Hitij / Getty Images
Исроил Эрондан юзлаб учувчисиз учоқлар ва ракеталар учирилган жорий йилнинг апрел ойидаги ҳодисадан кўра каттароқ ҳужумга тайёрланмоқда.
Бу ҳақда Исроилнинг KAN жамоат телеканали хабар берди.
Исроил томони Эрон сиёсий босим туфайли ўз ниятидан «чекинди» деган даъволарга қарамай, Теҳрон зарба беришга «қатъий» эканини баҳолади.
Айни пайтда, Исроил мудофаа вазири Йоав Галант Исроилга ҳужум қилинган тақдирда «мисли кўрилмаган зарба» билан жавоб қайтаришга ваъда берди.
«Эрон ва «Ҳизбуллоҳ»дан бўлган душманлар бизга илгари ишлатилмаган усуллар орқали зарар етказиш билан таҳдид қилмоқда. Кимки бундай ишга қўл урса, биздан мисли кўрилмаган зарбани кутиши керак», — дейди идора бошлиғи.
31 июл куни Фаластиннинг Ҳамас ҳаракати сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳания Теҳронда суиқасд натижасида ҳалок бўлди.
Эрон ва Ҳамас Исроилни қотилликни уюштирганликда айблади.
Эрон Ҳамас етакчисининг ўлдирилишига жавоб қайтаришга ваъда берди.
Мавзуга оид
21:25 / 29.01.2026
«Катта армада». Трамп Эрон соҳилларига юборган ҳарбий кучлар ҳақида нималар маълум?
20:27 / 29.01.2026
АҚШ Эронга ҳужум қилмоқчи: Американинг мотивлари ва шартлари нималар?
12:50 / 29.01.2026
«Вақт тугаб бормоқда». Трамп Эронга янги зарбалар билан таҳдид қилди
21:02 / 26.01.2026