Ўзбекистон | 17:55 / 15.08.2024
40471
2 дақиқада ўқилади

Иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг оширилган миқдори маълум қилинди

«Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги президент фармони эълон қилинди.

Фармонга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб фуқароларга тўланадиган пенсиялар ва нафақалар миқдорлари қуйидагича белгиланди:

1. Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — ойига 428 000 сўм;

2. Ёшга доир энг кам пенсия миқдори — ойига 834 000 сўм;

3. Ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори — ойига 920 000 сўм;

4. Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори — ойига 920 000 сўм;

5. Меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 920 000 сўм;

6. 1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда — ойига 4 056 000 сўм;

7. Белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори — ойига 920 000 сўм;

8. Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 745 000 сўм;

9. Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 745 000 сўм;

10. Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори — ойига 745 000 сўм;

11. Боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 745 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 244 000 сўмдан қўшилади;

12. Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 745 000 сўм.

2024 йил 1 октябрдан бошлаб:

1. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 155 000 сўм;

2. Базавий ҳисоблаш миқдори — 375 000 сўм.

Мавзуга оид