Жамият | 15:27 / 19.08.2024
7969
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ППХ инспектори калтакланди

Ҳолат Бектемир туманидаги мева бозорида содир бўлган: фуқаро тўхтаб туриш тақиқланган жойдан машинасини олишни айтган инспекторнинг қонуний талабини бажармасдан, уни уриб, тан жароҳати етказган.

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда ИИО ходими калтаклангани акс этган видеолавҳа тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, ҳолат 19 август соат 2:00 ларда Бектемир туманидаги бозор ҳудудида содир бўлган. Тунги хизматга жалб қилинган Бектемир тумани ИИО ФМБ ППХ инспектори, сафдор Ж.Р. Сaptiva машинаси тўхтаб туриш тақиқланган жойга қўйилгани ҳолатини аниқлаган.

Бошқа транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишига халақит бергани сабабли инспектор Сaptiva эгасини чақиртириб, машинасини олиб қўйишини сўраган. Бироқ 1990 йилда туғилган Ш.А. ИИО ходимининг қонуний талабини бажармасдан, унга фаол қаршилик кўрсатган ҳамда инспекторни уриб, тан жароҳати етказган.

Қўшимча қилинишича, ҳолат юзасидан Бектемир тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Мавзуга оид