Жаҳон | 18:39 / 20.08.2024
6746
1 дақиқада ўқилади

Исроил армияси захирадаги аскарларга сафарбарлик эълон қилди

Бундай қарор «жангчилар етишмаслиги» туфайли қабул қилинган.

Фото: Anadolu Agency

Исроил армияси захирадаги аскарларга мажбурий сафарбарлик эълон қилди. Бу Исроил армиясида «жангчилар танқислиги» билан изоҳланмоқда, деб хабар берди Anadolu.

«Мудофаа вазири (Йоав Галлант) жангчилар етишмаслиги туфайли, аввал ҳарбий хизматдан озод қилинган ва чақирув ёшидаги захира аскарларига сафарбарлик эълон қилди», дейилади армия хабарида.

Қарор мунтазам ва захира қўшинларининг жанговар тайёргарлиги ҳолатини баҳолаш мақсадида, шунингдек, ҳарбий хизматчилар сонини кўпайтириш режалари доирасида қабул қилинган.

Армия тайёргарлик тугагандан сўнг, захирадаги аскарлардан аризаларни қабул қилишни бошлайди. Ҳарбий хизматга яроқли деб топилган шахслар турли қисмларга тақсимланади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид