ТСМРИ ва Марказий Банк алоқалари янги истиқболлар сари одимламоқда
Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Фото: ТСМРИ
Жорий йилнинг 23 июль куни Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти (ТСМРИ) ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳамкорлик меморандумини имзолашдан кўзланган асосий мақсад, академик муҳит ва банк регулятори томонидан тақдим этилган молия сектори ўртасидаги алоқаларни йўлга қўйиш ва ўзаро интеграцияни мустаҳкамлашдан иборат.
Ушбу ҳамкорлик яқин келажакда иқтисодиёт ва молия, инвестиция, ахборот технологиялари, молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари, банк рискларини суғурталаш соҳаларида билим ва тадқиқотлар алмашинуви учун янги жабҳаларни очади. Бундай яқин ҳамкорлик, шубҳасиз, ТСМРИ талабаларининг билимларини амалий жиҳатдан мустаҳкамлашга ҳамда банк сектори ва молия соҳасидаги замонавий тенденцияларни чуқурроқ тушунишга ёрдам беради.
Шунингдек, меморандум доирасида қўшма илмий лойиҳалар, талабаларнинг амалиёт ўташлари ҳамда банк ходимларининг касбий ривожланишини ошириш дастурларини амалга ошириш ҳам режалаштирилган.
Реклама
Тавсия этамиз
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сиёсат ва футбол: тўп яна Трампда
Жаҳон | 21:48 / 14.03.2025
Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?
Ўзбекистон | 20:15 / 14.03.2025
Тошкентда попкорн сотувчиларини “паноҳига олган” профилактика инспектори пора олганликда айбланди
Жамият | 19:19 / 14.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроил Ўзбекистон мутахассислари учун тренинглар ташкил этади
Ўзбекистон | 14:50
-
Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилади
Ўзбекистон | 14:29
-
Табиий газдан гўштгача – 86 турдаги товарларга экспорт божхона божи жорий этилди
Иқтисодиёт | 14:13
-
Зеленский яна Москвани урушни тугатишни истамасликда айблади
Жаҳон | 14:02
Мавзуга оид

17:00 / 12.02.2025
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

17:00 / 23.08.2024
Тошкентда нуфузли халқаро олийгоҳ талабаси бўлиш имкониятидан фойдаланинг

19:00 / 13.08.2024
Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида қабул давом этмоқда!

21:25 / 13.03.2019