Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литва Россия билан чегарадаги кўприк мудофаасини мустаҳкамламоқда
Литва ҳукумати Россиянинг ярим анклав ҳудуди Калининград билан чегарадош кўприкка миналар ва «аждар тишлари»дан иборат қўшимча мудофаа воситаларини ўрнатди.
Литва мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, 5 сентябр куни ўрнатилган блокада воситалари ичида миналар, «типратиканлар» ва «аждар тишлари» бўлиб, улар ҳарбий ҳаракатларга қарши янги чора-тадбирларни намойиш қилади. Литва томони бу янада самаралироқ мудофаани таъминлаш учун эҳтиёт чораси эканини таъкидлаган.

Блокада Калининград ва Литва чегараси бўйлаб ўтган Нёман дарёси устидаги кўприкка ўрнатилган.
22 август куни ҳам Литва – Россия анклави ва Беларус билан чегаралардаги янги ҳудудларга мудофаа тўсиқлари ўрнатилганини маълум қилган эди.


Бу Литва чегараларимиз бўйлаб ўрнатилиши режалаштирилган 27 та майдондан бири. Бу тўсиқлар ҳам «аждар тишлари» ва «типратиканлар»дан иборат.
Мавзуга оид
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
08:45 / 18.06.2026
G7 баёнотидан сўнг Киев яна ҳужумга учради
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
22:32 / 17.06.2026