Азиз Воитов суди ёпиқ тарзда кўриладиган бўлди
Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ва яна 49 кишига оид жиноят иши кўриб чиқилаётган судда даъвогарнинг суд мажлисини ёпиқ тарзда ўтказиш бўйича илтимосномаси қаноатлантирилди. Судя суд мажлисида хизмат доирасида фойдаланиш мумкин бўлган маълумотлар айтилишини инобатга олган ҳолда шундай қарорга келганини билдирди.

Фото: Олий суд
12 сентябр куни ЖИБ Юнусобод туман судида Азиз Воитов ва бошқаларга (жами 50 нафар судланувчи) оид жиноят иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.
Суд мажлиси аввалида раислик қилувчи Сардор Содиқов тарафлардан илтимоснома бор-йўқлигини сўраган. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги хизмат кўрсатиш агентлигидан вакил, фуқаровий даъвогарлардан бири Ғофур Маҳкамов томонидан суд мажлисини ёпиқ тарзда ўтказиш ҳақидаги илтимоснома киритилган.
Ишга раислик қилаётган судя Сардор Содиқов суд мажлисининг бошқа иштирокчиларидан бунга муносабатини сўраган. Бир неча адвокатлар, жумладан, Раҳматов, Қиличов, Алимов ва Янгибоев буни қўллаб-қувватламасдан, Жиноят-процессуал кодексида 2 хил ҳолатда давлат сири ва жинсий зўравонлик билан боғлиқ ҳолатларда ёпиқ суд мажлислари бўлишини таъкидлаган. Бошқа адвокатлар эса судга ҳавола қилишини айтган.
Айрим судланувчилар ҳам суд мажлиси ёпиқ тарзда кўрилишига қаршилигини маълум қилган.
Маслаҳатхонага кирган судя хизмат доирасидан фойдаланиш мумкин бўлган маълумотлар янграшини инобатга олган ҳолда шундай қарорга келганини маълум қилиб, суд мажлиси ёпиқ тарзда кўрилиши бўйича илтимосномани қаноатлантирган. Раислик қилувчи журналистларга буни тўғри тушунишни айтгандан сўнг ОАВ вакиллари суд залини тарк этган.
Аввалроқ собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ва яна 49 кишига нисбатан суд иши бошлангани хабар қилинганди. Ушбу суд ишида журналистларга фото ва видеога олиш тақиқланди. Антикоррупция агентлиги мазкур ишда суд мажлислари очиқ тарзда ўтказилиши мақсадга мувофиқлигини билдирди.
Тавсия этамиз
Тошкентда энди автомобилни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди
Жаҳон | 21:29 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади
Жаҳон | 17:06 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Японияда салкам 30 йил автобус бошқарган ҳайдовчи 7 доллар ўғирлагани учун ишдан бўшатилди
Жаҳон | 00:43
-
Нидерландия қироли мамлакатни «тиш-тирноғигача қуроллантиришга» чақирди
Жаҳон | 00:22
-
Қирғизистонда РФ армиясига ёллаш иши бўйича россиялик политтехнолог ҳибсга олинди
Жаҳон | 23:58 / 24.04.2025
-
Трамп миллионерлар учун солиқларни оширишдан бош тортди
Жаҳон | 23:25 / 24.04.2025
Мавзуга оид

13:29 / 22.04.2025
Ҳокимларнинг гаровида қолаётган соҳа. Мақбуллаштириш жараёнидаги бедодликлар – уч фермер мисолида

08:54 / 17.04.2025
Йил бошидан бери энг кўп қандай маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилгани айтилди

13:30 / 16.04.2025
Москва суди «журналистлар иши» бўйича ҳукм чиқарди

18:15 / 28.03.2025