Toyota Prius ёқилғи сарфи бўйича янги рекорд ўрнатди
Автомобил АҚШ бўйлаб сафарда энг кам ёқилғи сарфлашга эришди.
Япониянинг Toyota Prius автомобили сўнгги авлод модели Гиннес рекордлар китобига киритилди. Автомобил Қўшма Штатларнинг бир қирғоғидан иккинчисига саёҳатда энг кам ёқилғи сарфлади. Бу ҳақда Toyota компаниясининг Америка бўлими маълум қилди.
Сафар давомида ўртача ёқилғи сарфи 100 км учун тахминан 2,5 литрни ташкил этди. Машинани америкалик Уэйн Гердес бошқарган, у Prius машинасини Лос-Анжелес шаҳар маъмурияти биносидан Ню-Йорк мэриясига олиб борган.
Сафар давомида йўл узунлиги 5168,7 км ни ташкил этди. Саёҳат давомида Toyota Prius 2100 метр баландликка кўтарилиб, ҳаво ҳарорати 40°С га етган Мохаве чўлини кесиб ўтди.
Гердес сўзларига кўра, сафар давомида у турли усуллар ёрдамида ёқилғи сарфини камайтиришга ҳаракат қилган: газ педали билан эҳтиёткор ишлаган, тўхташдан олдин оёғини газ педалидан олган ва кўпинча двигател билан тормозлаган.
Бешинчи авлод Toyota Prius 2023 йилда бозорга чиққан. 193 от кучига эга икки литрли атмосфера двигателли флагман версияси 100 км/соат тезликка 7,5 сонияда эришади. Унинг нархи 28 минг доллардан бошланади.
Мавзуга оид
23:52 / 26.11.2024
АҚШда клиник ўлимдан омон қолган эркак вақт ўтиб жиноятчига айланди
21:54 / 26.11.2024
Amazonʼнинг Япониядаги штаб-квартирасида тинтув ўтказилди
18:19 / 26.11.2024
Boeing АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларидан 2,4 млрд долларлик буюртма олди
18:06 / 26.11.2024