Жаҳон | 00:12 / 13.09.2024
4665
2 дақиқада ўқилади

Лукашенко Қорабоғ атрофидаги воқеаларда Арманистон раҳбариятини айблади

Беларус етакчисининг таъкидлашича, у Ереван ва Боку ўртасидаги муаммоларни тинч йўл билан ҳал этишга чақирган. 

Фото: Telegram/Пул первого

Беларус президенти Александр Лукашенко охирги йилларда Озарбойжоннинг Қорабоғ вилоятида юз бераётган воқеаларга Арманистон раҳбарияти айбдор эканини маълум қилди.

«Қорабоғда юз берган нарсалар — бу фақат Арманистон раҳбариятининг айби. Арманистон ҳукуматини шахсан ўзим огоҳлантирганман: Озарбойжонга бу ҳудудларни бер деганман. Бундан ташқари, улар [Арманистон ҳукумати — таҳр.] «бу бизнинг ҳудудимиз эмаслигини» айтган. Ҳа, бу бизнинг ерларимиз эмас, Озарбойжонники. Аммо биз [Арманистон — таҳр.] бермаймиз — жанг қиламиз», — дейди Лукашенко.

Беларус етакчисининг таъкидлашича, у Ереван ва Боку ўртасидаги муаммоларни тинч йўл билан ҳал этишга чақирган. 

«Кейин Путиндан сўрадим. Шундан сўнг иккимиз Пашиняндан муаммони ҳал қилишини сўрай бошладик», — дейди Лукашенко. Унинг сўзларига кўра, Арманистон бош вазири Никол Пашинян мазкур сўровларга «йўқ, биз жанг қиламиз», дея жавоб қайтарган.

«Урушиб кўрди. Энди эса Россия ёки биздан нега хафа бўляпти? Ахир ўзинг [Пашинян] Қорабоғ Озарбойжон ҳудуди эканини тан олдингку», — дейди Лукашенко.

Арманистон Озарбойжон билан юз берган ҳарбий можародан кейин ўз позициясини қайта кўриб чиқди — Ғарб билан муносабатларини фаоллаштирди. Ўшанда Ереван КХШТга ёрдам сўраб мурожаат қилган эди, аммо асосий рол Россияга тегишли бўлган ташкилот «хавотир» ва «ҳамдардлик» билдириш билан чекланди холос. 

Аввалроқ Арманистон ҳукумати Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг (КХШТ) барча органларидаги иштирокини бутунлай музлатиб қўйган эди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти