Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уругвайнинг янги элчиси ТИВда аккредитациядан ўтди
Даниэл Кастиллос Гомес 2021 йилдан буён Россиядаги элчи вазифасида ишламоқда.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Уругвайнинг янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Даниэл Кастиллос Гомесни қабул қилди.
"Уругвайнинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Даниэл Кастиллос Гомес жанобларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. – Ташқи ишлар вазирликлари, парламентлар ва бошқа идоралар ўртасида фаолроқ мулоқотни ривожлантиришга эҳтиёж мавжуд. Мамлакатларимиз икки томонлама муносабатларини янада жадаллаштириш янги имкониятлар эшигини очади ва барчамиз бундан манфаатдормиз. Ўзбекистонга хуш келибсиз, жаноб элчи!".
Уругвайнинг янги тайинланган элчиси 58 ёшда. У дипломатия соҳасида 35 йилдан ортиқ тажрибага эга. Даниэл Кастиллос Гомес 2021 йилдан буён Россиядаги элчи вазифасида ишламоқда.
Мавзуга оид
07:22 / 09.05.2026
Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Римда ҳибсга олинди
07:24 / 06.05.2026
Ўзбекистоннинг Жазоирдаги биринчи элчиси тайинланди
11:21 / 28.02.2026
Еврокомиссия ЕИ—Меркосур келишувини вақтинча қўллайди
12:13 / 13.12.2025