Жамият | 14:00 / 18.09.2024
3561
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда учта автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

18 сентябр куни соат 00:30 да Чилонзор тумани КҲАЙ-Қатортол кўчалари чорраҳасида Nexia-2, Malibu-1 ва Cobalt тўқнашди. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилардан бири жароҳат олган.

Фото: ЙҲХБ

Жорий йилнинг 18 сентябр куни соат 00:30 да Чилонзор тумани КҲАЙ-Қатортол кўчалари чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган К.Д. бошқарувидаги Nexia-2 русумли автомашина, ҳайдовчи, 2003 йилда туғилган Й.А. бошқарувидаги Malibu-1 русумли автомашина ва ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Ш.А. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашина тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид