Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда X ижтимоий тармоғи деярли 1 млн доллар жаримага тортилди
Бразилиялик фойдаланувчилар Маск компанияси дезинформация тарқатган бир қанча аккаунтларни ўчиришдан бош тортгани учун мамлакатда тўлиқ блокланганидан сўнг Х ижтимоий тармоғига бир кунга кириш ҳуқуқига эга бўлди.
Бразилия Олий суди Илон Маскнинг X ижтимоий тармоғини тўлиқ блокировкадан сўнг мамлакатдаги бир кунлик фаолияти учун 920 000 доллар миқдорида жаримага тортди. Бразилиялик фойдаланувчилар провайдернинг ўзгариши сабабли хизматдан қисқа муддатли фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар, деб тан олди Х вакиллари 19 сентябр куни расмий баёнотда.
Бразилиянинг ABRINT интернет-провайдерлари ассоциациясининг тушунтиришича, кириш телефонларда ижтимоий тармоқ иловаси автоматик янгилангандан сўнг пайдо бўлган, бунинг натижасида Х доимий равишда ўзгариб турадиган IP манзиллардан фойдаланадиган Cloudflare булутли хизматига ўтган. Бу блоклашни анча қийинлаштиради, чунки банклар ва давлат сайтлари бир хил манзиллардан фойдаланади.
19 сентябр куни ижтимоий тармоқ Cloudflare хизматларидан фойдаланишни тўхтатди ва Бразилияда Х'га кириш имкони йўқолди. Маскнинг компанияси вакиллари воқеани «бехосдан содир бўлмаган» деб атади. «Платформа тез орада Бразилияда яна ишламай қолиши кутилаётган бўлса-да, биз уни имкон қадар тезроқ фойдаланувчиларга қайтариш учун Бразилия ҳукумати билан ишлашда давом этамиз», — дея маълумот берди ижтимоий тармоқ.
Бразилияда X ижтимоий тармоғи блокланиши
Август ойи охирида судя Алешандре де Мораэс Миллий телекоммуникация агентлигига X ижтимоий тармоғининг бутун мамлакат бўйлаб фаолиятини тўхтатишни буюрди. Бунга компаниянинг Бразилиядаги қонуний вакилини 24 соат ичида тайинлаш талабини бажаришдан бош тортгани сабаб бўлди.
Бразилияда X'дан фойдаланиш бўйича чекловларни четлаб ўтишга ҳаракат қилинса, фойдаланувчилар кунига 50 000 реал (тахминан 8 000 евро) жаримага тортилиши мумкин. Платформани блокировка қилиш қарори бутун мамлакат бўйлаб оммавий норозиликларга сабаб бўлди.
Мавзуга оид
23:05 / 14.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
10:40 / 14.06.2026
ЖЧда сенсациялар куни. Қатар сўнгги дақиқаларда гол урди, Бразилия очко йўқотди
19:13 / 17.05.2026
Дунёдаги энг кекса опа-сингиллар Бразилияда яшаётгани маълум бўлди
21:17 / 12.05.2026