Жамият | 17:54 / 27.09.2024
12491
1 дақиқада ўқилади

Пешкуда 35 ёшли аёл туғуруқдан сўнг вафот этди

Ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилаётгани айтилди.

Фото: Getty Images

Kun.uzʼга маълум бўлишича, Бухоро вилояти Пешку туманида 1989 йилда туғилган Н.Б. исмли аёл туғуруқдан сўнг вафот этган. Маълумотга кўра, бола тирик қолган.

Kun.uz ҳолатга ойдинлик киритиш учун Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Маъмура Сафоева билан боғланди. Унга кўра, ҳолат бўйича хизмат текшируви тайинланган, ўрганиш ишлари олиб бориляпти.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Андижондаги туғуруқхонада 8 ойлик ҳомиладор аёл туғуруқдан сўнг вафот этгани ҳақида маълум қилинганди. Ундан олдин вилоятнинг Қўрғонтепа туманида аппендицит ташхиси билан гумонланиб, операция қилинган аёл вафот этган эди. Вилоятнинг яна бир тумани Булоқбошида шифокорларнинг бепарволиги сабаб соғлом чақалоқ ўлими кузатилган. Асакада эса туғуруқ вақтида она ва боланинг ўлими қайд этилган эди.

Мавзуга оид