Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат захирасидаги ерни ваъда қилиб, 600 минг доллар сўраган шахс қўлга олинди
Бухоро вилоятининг Пешку туманида давлат захирасидаги, олтин ва бошқа қимматбаҳо металларга эга бўлган 290 гектар ер майдонини мансабдор танишлари ёрдамида аукцион савдолари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс фуқародан йирик миқдорда пул талаб қилган. Тезкор тадбирда у олдиндан 230 минг доллар ва 840 млн сўмни олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Маълум қилинишича, Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган хусусий тадбиркор Бухоро вилояти Пешку тумани ҳудудидаги давлат захирасида турган, олтин ва бошқа қимматбаҳо металларга эга бўлган 290 гектар ер майдонини аукцион савдолари орқали олиб беришни ваъда қилган.
Унинг айтишича, мазкур масалани “мансабдор танишлари” ёрдамида ҳал қилиш мумкин бўлиб, бундай хизмат эвазига Шофиркон туманида истиқомат қилувчи, 1983 йилда туғилган фуқародан 600 минг АҚШ доллари талаб қилинган.

Тезкор тадбир давомида муқаддам фирибгарлик жинояти учун бир неча маротаба судланган ушбу шахс олдиндан 230 минг АҚШ доллари ва 840 млн сўм олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:32 / 23.06.2026
Катта порахўрлар муддатининг охиригача “ўтиради”
09:20 / 20.06.2026
Тезкор тадбирларда икки банк ходими пора билан қўлга тушди
08:34 / 19.06.2026
1400 доллар олган ҳоким ёрдамчиси ушланди
20:41 / 17.06.2026