Бухоро вилоятининг Пешку тумани ўзининг патирлари билан машҳур. Бундан 1-2 йилча олдин аёллар асосан уйларида патир ёпган бўлса, ҳозир тандирлар кўчаларга кўчган. Шундай патирхоналардан бирини 35 ёшлар атрофидаги Дилфуза ҳам ижарага олган. Аёл азонлаб туриб, хамир қоради, эрталаб соат 8-9 гача патирлар тандирдан узилади. Иш, ўқиш, мактабга кетиш олдидан одамлар патирхонага югуради.

Бухоро вилоятининг Пешку тумани марказига кириб бораверишингиз билан йўл чеккасида қурилган тандирлар кўринади. Бу туман ўзининг патирлари билан танилган. Тандирлар ёнида куймаланиб юрган аёлларга кўзингиз тушади. Бундан 1-2 йилча олдин аёллар асосан уйларида патир ёпган бўлса, ҳозир тандирлар кўчаларда ва бу бизнесга айланиб ҳам улгурди. Уйда патир ёпиш бир аёлнинг 1 кунини олади. Ҳозир эса аёлларнинг иши енгиллашган. Тайёр патирлар кўчада сотилади. Тумандагиларинг айтишича, сотиладиган патирларининг мазаси ҳам уйда пишириладигандан кам эмас.

Туман марказининг ўзида 10 га яқин патирхоналар очилган. Шундай патирхоналардан бирини Дилфуза ҳам ижарага олган. Аёл азонлаб туриб, патир қоради, эрталаб соат 8-9 гача патирлар тандирдан узилади. Иш, ўқиш, мактабга кетиш олдидан одамлар патирхонага югуради. Патирлар донаси 15 минг сўмдан. Тўғри, бу туман аҳолиси даромади учун бироз қимматлик қилиши мумкин. Лекин Дилфузанинг айтишича, патирлар кечгача қолмай сотилиб кетади.

Бир кунда 50-60 донагача патир пиширамиз. Унинг ёнида нон ҳам пиширамиз. Патирлар кўпроқ сотилади. Чунки эрталаб кўп оилаларда ширчой пишади. Бизда ширчойни патир билан ейиш анъанага айланган”, – дейди аёл.

Дилфуза олдин патирчи аёллар билан ишлаган. Ишни яхши ўрганиб, кейин ўзи ҳам патирхона очишга қарор қилган.

Ўзимнинг ҳам шахсий патирхонам бўлишини орзу қилардим. Қишлоғимиздаги патирхонани ижарага олиб, иш бошладим. Мен билан яна 2 киши ишлайди. Уларга кунлик 40-50 минг сўмдан тўлайман. Баҳонада улар ҳам банд бўлади, ҳам пул ишлайди”, – дейди Дилфуза.

Аёл тумандаги патирлар нега машҳурлиги ҳақида ҳам гапириб ўтди. Унинг айтишича, ёғланиши ва кўп дам олдириб тайёрланиши патирлар мазасини такрорланмас қилган.

Патирлар қорилганидан кейин бироз дам олади, кейин 1 килограммли майда зувалаларга бўлинади. Яна дам олдирилади. Кейин майин қилиб ёйиб, уларга мой сурилади. Шундан кейин яна дам олдирилади. Кейин тандирга сиғадиган ҳажмда айлана қилиб ёйилиб, яна дам олишга қўйилади. Кейин ёпишга тайёрланади. Унгача тандир қизиб туради