Ўзбекистон умумий иқтисодиётида креатив иқтисодиёт улуши оширилади
Сенат ялпи мажлисида маъқулланган қонун билан 15 та йўналиш креатив иқтисодиёт соҳалари этиб белгиланмоқда. Улар орасида адабий ижоддан халқ амалий санъатигача бўлган қатор соҳалар бор. 2030 йилгача креатив иқтисодиётнинг умумий иқтисодиётдаги улушини 5 фоизга етказиш мақсад қилиняпти.

Фото: Олий Мажлис Сенати
Сенатнинг эллик саккизинчи ялпи мажлисида “Креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.
Қонун муҳокамасида қайд этилишича, креатив иқтисодиётни ҳуқуқий тартибга солиш бўйича хорижий давлатларда қатор ижобий тажрибалар мавжуд.
Хусусан, Индонезияда “Креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги қонун қабул қилинган бўлиб, Туризм ва креатив иқтисодиёт вазирлиги ташкил этилган. Умумий қиймати 1 млрд доллар бўлган 15 та стартап лойиҳалар амалга оширилиб, креатив иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши 7 фоизга етган. Россияда Креатив иқтисодиётни ривожлантириш маркази ва 20 та креатив иқтисодиёт йўналишлари бўйича кадрларни тайёрлайдиган Универсал университет ташкил этилган ва Стратегик ташаббуслар агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Креатив индустрияни ривожлантириш тўғрисида”ги қонун имзоланган. Англияда эса 2035 йилгача инновациялар стратегияси қабул қилинган бўлиб, ҳозирда креатив индустрияларда 2,1 млн нафар киши фаолият юритиб, креатив иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши 5,8 фоизни ташкил этмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистонда креатив индустрия соҳасига оид 9 600 та корхона мавжуд бўлиб, уларда 84 минг нафар ходим фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, 28 минг нафар ҳунарманд ушбу соҳа йўналишида фаолият юритмоқда. Бу эса мазкур соҳада ягона ҳуқуқий базани яратишни, креатив соҳаларни аниқ белгилашни ҳамда уларнинг ЯИМдаги улушини ошириш ва ҳисоблаб боришни талаб этади.
Муҳокама қилинган қонун билан республикада креатив иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солиш назарда тутилган. Унда креатив иқтисодиёт соҳалари сифатида 15 та йўналиш белгиланмоқда.
Ҳужжат билан креатив иқтисодиёт бўйича давлат сиёсатининг амалга оширилиш механизми, Вазирлар Маҳкамасининг, вазирлик, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг соҳага оид ваколатлари белгилаб қўйилмоқда. Шунингдек, креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича республика кенгаши ташкил этилиши, ушбу кенгаш жамоатчилик асосида фаолият олиб борадиган маслаҳат органи ҳисобланиши назарда тутилмоқда.
Қонун асосида креатив иқтисодиёт учун зарур инфратузилма яратиш ва қўллаб-қувватлаш механизмлари, хусусан, креатив индустриялар парки ва кластерлари, рақамли платформалар, арт-резиденциялар, креатив индустрия марказлари, инновацион ускуналар ва технологиялар, рақамли дастурлар ва платформалар яратилиши ҳамда креатив индустриялар паркининг вазифалари белгиланяпти. Шу билан бирга, ички ва ташқи бозорларда креатив индустрия соҳаларидаги лойиҳаларни яратиш, ишлаб чиқариш ва илгари суриш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш мақсадида креатив иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилиши назарда тутилмоқда.
Қонун билан креатив индустрияларининг республика иқтисодиётига ҳиссасини аниқлаш мақсадида статистик кўрсаткичларини шакллантириш ҳамда креатив иқтисодиётни ривожлантиришда миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳисобга олиш, маданий меросни асраш белгиланмоқда.
“Айтиб ўтиш керакки, креатив иқтисодиётнинг роли глобал миқёсида ҳам жуда катта. Чунки иқтисодий тараққиётимиз, аҳолини иш билан таъминлаш шу билан бевосита боғлиқ.
Давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий, инновацион ривожланишида ҳам креатив иқтисодиёт жуда катта ўрин тутади. Ушбу соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги эса – давр талаби. Шунинг учун ҳам зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.
Халқаро миқёсда ушбу йўналишга оид ташаббуслар илгари сурилмоқда. 2-4 октябр кунлари пойтахтимиз IV Бутунжаҳон креатив иқтисодиёт анжуманига мезбонлик қилади. Анжуман якуни бўйича Ўзбекистонда 2030 йилгача креатив иқтисодиётни ривожлантириш концепцияси ҳамда уни 2025 – 2026 йилларда амалга ошириш бўйича давлат дастури лойиҳаси ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда. Шунинг ўзи ушбу соҳага қаратилаётган эътибор нақадар кучли эканлигидан далолат беради. Ва, айни пайтда, бу борадаги интилиш ва натижаларимиз халқаро даражада эътироф этилаётганини ҳам билдиради.
Қонунда креатив иқтисодиёт учун зарур инфратузилма яратиш масаласи ўрин олган. Бунда, энг муҳим масала – соҳани қўллаб-қувватлаш механизмлари белгилаб берилаётгани – ҳаммаси истиқболда уни тизимли ривожлантириш ва янада кенгайтириш имконини беради.
Эътибор берилса, креатив иқтисодиёт соҳалари этиб белгиланган 15 та йўналишнинг ҳар бири бўйича бизда фундамент, салоҳият етарли даражада. Аҳоли, айниқса, ёшларимизда ижодга кизиқиш, креатив ғояларга иштиёқ, қизиқиш кучли.
Энди масъул вазирлик, идоралар, тузилмалар тегишли соҳаларда креатив иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш бўйича зарур чоралар кўриб боришлари керак бўлади. Аввало, ушбу соҳани ҳудудларда ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Маҳаллий ижро органлари бу бўйича қаттиқ ишлаши керак бўлади.
Ушбу чора-тадбирларнинг амалиётга қандай татбиқ қилинаётганлигини доим парламент назорати тартибида кўриб, амалий ёрдам бериб боришимиз керак. Албатта, бунинг учун қонун тарғиботига жиддий ёндашган ҳолда, барча воситалар орқали креатив иқтисодиётнинг мазмун-моҳияти, имконият ва афзалликларини аҳоли, айниқса, ёшларга тушунтириш лозим”, дея таъкидлаб ўтди қонун муҳокамасида Сенат раиси Танзила Норбоева.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00
-
Европарламентда Huaweiʼга алоқадор коррупция иши сабаб тинтув ва ҳибсга олишлар бўлиб ўтди
Жаҳон | 22:55
-
ЖССТ: Қизамиқ қайтди ва бу ташвишли сигнал
Жаҳон | 22:14
-
АҚШ ҳарбийлари Хитойга қуроллар ҳақидаги махфий маълумотларни сотгани маълум бўлди
Жаҳон | 22:06
Мавзуга оид

11:22 / 27.02.2025
Ўзбекистонда ҳар 100 минг аҳолига қарийб 200 тадан содир этилган жиноятлар тўғри келди

12:15 / 22.02.2025
Ўзбекистон Орхус конвенциясига қўшилмоқда

20:46 / 21.02.2025
Акциядорлик жамияти ходимларига акция сотиб олиш учун имтиёзли ҳуқуқ берилади

23:15 / 20.02.2025