НАТО янги бош котиби Украинага ташриф буюрди
НАТО раҳбари лавозимига киришганидан икки кун ўтиб, Марк Рютте Украинани қўллаб-қувватлашни намойиш қилиш учун бу лавозимдаги биринчи хорижий ташрифи билан Киевга келди.
НАТОнинг янги бош котиби Марк Рютте 3 октябр, пайшанба куни Украинага ташриф билан келди. «Марк Рютте Киевга НАТОнинг янги раҳбари сифатида Украинани қўллаб-қувватлаганини кўрсатиш учун ўзининг биринчи хорижий ташрифи билан келди», — деб ёзади Bloomberg. Рютте Киевда Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашди.
Сиёсатчи иттифоқчиларни Киевни қўллаб-қувватлашда давом этишга ишонтиришини билдирди.
1 октябр куни Нидерландия собиқ бош вазири Марк Рютте расман ўз лавозимига киришди ва Шимолий Атлантика алянсининг 14-бош котиби бўлди. У бу лавозимда Йенс Столтенбергни алмаштирди.
Рютте лавозимга киришгач, Украинани алянс раҳбари сифатидаги устувор йўналиш деб атади. Журналистларнинг Украинанинг НАТОга кириши ва Россия билан эҳтимолий тинчлик ҳақидаги саволларига Рютте эҳтиёткорлик билан жавоб бериб, иккаласини ҳам олдиндан айтиш қийинлигини таъкидлади.
НАТО янги бош котиби Ғарбнинг Украинага ёрдамини кучайтиришга ваъда берди
НАТОнинг янги бош котиби Марк Рютте 3 октябр куни Киевга эълон қилинмаган ташрифи чоғида Киевга Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватлашини кучайтиришга ваъда берди. Украина президенти Володимир Зеленский билан бўлиб ўтган қўшма брифинг чоғида Рютте янги лавозимдаги илк хорижий ташрифини Киевга Шимолий Атлантика алянси Украина томонида эканини ҳаммага тушунтириш учун амалга оширганини таъкидлади.
Марк Рютте фикрича, Украинанинг эркинлик учун кураши НАТОнинг асосий тамойиллари ва қадриятларига мос келади. «Украина ҳозир НАТОга ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ ва бизнинг иттифоқимизга аъзо бўлгунга қадар бу йўлдан боришда давом этади», деб ишонтирди янги бош котиб.
Украинанинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи, Рюттенинг сўзларига кўра, «чегара билан тугамайди» ва шунинг учун мамлакат Россия ҳудудига узоқ масофали Ғарб ракеталарини отиш имкониятига эга бўлиши керак. «Россия ноқонуний уруш олиб бормоқда, демак, рус қирувчилари ва ракеталарини Украина фуқаролик инфратузилмасига қарши қўлланишидан олдин нишонга олиш ҳаётни сақлаб қолишга ёрдам беради», деб тушунтирди НАТО бош котиби.
Мавзуга оид
01:24
Оқ уй Украинага Россия ҳудудига ATACMS ракеталарини қўллашга рухсат берганини тасдиқлади
22:02 / 25.11.2024
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди
21:25 / 25.11.2024
Курскка яна ATACMS учди. Навбат «Орешник»гами?
18:32 / 25.11.2024