Ветнамдаги ҳайвонот боғида ўнлаб йўлбарслар парранда гриппи туфайли нобуд бўлди
Reuters агентлигининг ёзишича, йиртқичлар касалланган товуқларнинг гўшти билан озиқлантирилганидан кейин нобул бўлган.

Фото: Getty Images
Ветнам жанубидаги ҳайвонот боғларида парранда гриппи тарқалганидан кейин ўнлаб йўлбарслар нобуд бўлди, деб хабар беради BBC.
Маълум қилинишича, август ойида вирус оқибатида учта шер ва пантера, шунингдек, 47 та йўлбарс ҳалок бўлган. H5N1 вируси Хошимин шаҳри яқинидаги Вуон Хоай ҳайвонот боғида ва Лонган провинциясидаги Май Куин боғида қайд этилган.
Reuters агентлигининг ёзишича, йиртқичлар касалланган товуқларнинг гўшти билан озиқлантирилганидан кейин нобул бўлган.
Ветнам Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, нобуд бўлган йўлбарслардан олинган намуналар уларда парранда гриппи мавжудлигини тасдиқлаган ва ҳукумат «ушбу парранда гўштлари манбасини аниқлашга киришган».
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) веб-сайтидаги маслаҳатларда юқиш хавфи юқори бўлгани сабабли парранда гриппи авж олган ҳудудлардан хом ёки яхши пишмаган гўшт ҳамда тухумни истеъмол қилмаслик тавсия этилади.
H5N1 вируси штамми биринчи навбатда ҳайвонларга юқади. 2003 йилдан бери 900 га яқин инсонга парранда гриппи билан касалланиш ташхиси қўйилган бўлса, уларнинг ярмидан ортиғи вафот этган.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия армияси Запорижжяга дронлар билан зарба берди
Жаҳон | 09:10
-
Тожикистондан олиб келинган қарийб 50 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди
Ўзбекистон | 08:50
-
Нетаняҳу эронликларни ҳукуматга қарши чиқишга чақирди
Жаҳон | 08:31
-
Эроннинг Исроилга жавоби: Тел-Авивда вайронгарчиликлар, яраланганлар бор
Жаҳон | 07:43
Мавзуга оид

17:53 / 26.05.2025
Ветнамда маст эркак 200 йиллик император тахтини синдириб қўйди

16:40 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди

18:29 / 23.05.2025
Ветнам ҳукумати Telegramʼни блоклашга қарор қилди

18:16 / 23.05.2025