Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриштирув: БР украиналик болаларни ҳарбийлаштиришга алоқадор
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Беларус режимини украиналик болаларни босиб олинган ҳудудлардан кўчириш, қайта ўқитиш ва ҳарбийлаштиришда иштирок этганликда айблади ва ХЖСни айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирди.
Беларус раҳбари Александр Лукашенконинг режими Россиянинг украиналик болаларнинг шахсини йўқ қилиш ва уларни ҳарбийлаштириш бўйича жиноий сиёсатига шерикдир. Бундай хулосага Freedom House халқаро ноҳукумат ташкилоти кўмагида украиналик ва беларуслик ҳуқуқ фаоллари томонидан тайёрланган суриштирув муаллифлари келишган.
Ҳужжат устида инсон ҳуқуқлари ташкилотлари экспертлари ишлади: Украинадан — ZMINA инсон ҳуқуқлари маркази ва Инсон ҳуқуқлари бўйича минтақавий марказ, шунингдек, Беларусдан — «Вясна» ва BelPol. 4 октябр, жума куни Варшавада «Ўғирланган болалик: Беларус режими қандай қилиб украиналик болаларни кўчириш, қайта ўқитиш ва ҳарбийлаштириш орқали шахсини йўқ қилади» деб номланган суриштирув тақдимоти бўлиб ўтди.
Донбассдан ноқонуний олиб келинган болаларнинг «дам олиши ва соғломлаштирилиши»
Freedom House веб-сайтида эълон қилинган ҳисоботда айтилишича, Александр Лукашенко «украиналик болаларни Беларус ҳудудига ўтказишга шахсан асос солган». Ҳужжат муаллифлари таъкидлаганидек, Беларус раҳбари томонидан 2021 йилда имзоланган «Донбасс болаларининг дам олишини ва соғлиғини сақлашни ташкил этиш тўғрисида»ги фармон Беларус режимининг Украина болаларини кўчириш, қайта ўқитиш ва ҳарбийлаштиришда фаол иштирок этиши учун прецедент яратди. Бундан ташқари, Лукашенко ҳукмронлиги характерини ҳисобга олган ҳолда, ҳеч бир воқеа Беларус раҳбарининг аниқ розилигисиз ўтиши мумкин эмас, дейди ҳуқуқ ҳимоячилари.
Ҳисоботда биринчи марта олиб чиқиб кетилган украиналик болалар ҳақида маълумотлар келтирилган, улар Беларусдаги алоқалар орқали маълум бўлган. Ҳуқуқ ҳимоячилари суриштирув учун маълумотни, хусусан, 2020 йилда мамлакат собиқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ташкил этилган BelPol мустақил ташкилотидан олган. Гап 2022 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларидан Беларусга кўчирилган болаларнинг исмлари, шунингдек, поезд чипталари, ички ёзишмалар ва бошқа бир қатор тасдиқловчи ҳужжатлар ҳақида бормоқда. Бундан ташқари, суриштирувчилар 200 га яқин очиқ манбалардан олинган маълумотлардан фойдаланганлар.
Россия Қатар иштирокида тўққиз нафар болани Украинага топширди
Россия Федерацияси ҳудудига олиб кетилган яна тўққиз украиналик бола ўз оилалари бағрига жўнатилди, дея хабар беради Россия ОАВ болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Лвова-Беловага таяниб. Киев бу маълумотни тасдиқламади.
Украинага қарши тажовузкор уруш пайтида ноқонуний равишда Россия ҳудудига олиб кетилган тўққиз украиналик бола уйларига, оилаларига жўнатилди. Бу ҳақда 26 сентябр куни Россия давлат ОАВга президентнинг болалар ҳуқуқлари бўйича вакили Мария Лвова-Белова маълум қилди.
«Бугун биз Россия президенти Владимир Путиннинг топшириғи билан Россияда бўлган бир гуруҳ болаларни ота-оналари ва Украинада яшовчи бошқа қариндошлари билан бирлаштирмоқдамиз. Бу 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган саккиз нафар ўғил ва 17 ёшли бир қиздан иборат гуруҳдир. 17 ёшли қиз Қримда бувиси билан яшаган, лекин Киевдаги онасига кўчиб ўтмоқчи», — дея Россия омбудсманининг ушбу ўсмирлар билан учрашувидан кейинги сўзларидан иқтибос келтиради нашрлар.
Мавзуга оид
17:21
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026