Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистондаги ЙТҲда велосипед ҳайдовчиси ҳалок бўлди
Велосипед ҳайдовчисида нур қайтарувчи нимча бўлмаган ва кўчани кесиб ўтаётганда “Ласетти” уриб юборган.
Қорақалпоғистонда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида велосипед бошқариб кетаётган шахс ҳалок бўлди. Бу ҳақда республика ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
“Менинг юртим” телеканалида берилган лавҳада айтилишича, ҳодиса Нукус-Шуманай-Тахтакўприк автомобил йўлида тунда юз берган.
Велосипед ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётганида “Ласетти” машинаси уни уриб юборган.
Оқибатда велосипед ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:00 / 16.05.2026
Чилонзорда Tracker пиёдани уриб юборди
00:40 / 16.05.2026
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
16:48 / 15.05.2026