Жамият | 07:20 / 08.10.2024
8776
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 5 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Учтепа тумани Лутфий кўчасида 5 та транспорт воситаси - Nexia, 2 та Lacetti, Spark ва Yutong автобуси тўқнашди. 

Фото: ЙҲХБ

Тошкент шаҳар Учтепа туманида 7 октябр куни 5 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ЙҲХБ хабарига кўра, ЙТҲ соат 22:10 ларда Лутфий кўчасида юз берган. Ҳолат иштирокчилари: Nexia-3 (ҳайдовчи 2000 йилда туғилган), Lacetti (1990 й.т.), Lacetti (1984 й.т.), Spark (1994 й.т.), Yutong (1976 й.т.).

Тўқнашув оқибатида жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари бошланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид