Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижондаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
Spark ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган ва ўз йўналишида келаётган Damas билан тўқнашган.
Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
Андижон вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, яна 2 киши касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилди.
Ҳодиса 2024 йил 13 октябр куни тунда соат 01:30 да 4Р-81 Наманган-Мингбулоқ автомобил йўлининг Улуғнор тумани Ўзбекистон маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмида содир бўлган.
Spark ҳайдовчиси чарчоқ ҳолатида ухлаб қолиб, бошқарувини йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетган. Сўнг ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Damas машинаси билан тўқнашган.
Оқибатда ёнғин келиб чиққан ва ҳар иккала транспорт воситаси тўлиқ ёниб кетган. Ҳодисада икки киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна икки киши шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Улуғнор тумани ИИБ тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:54 / 21.01.2026
Андижон вилояти ҳокимининг 7 йилга қамалган собиқ ўринбосари Ботиржон Ҳамроев озодликка чиқди
14:02 / 20.01.2026
Электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланган майнинг қурилмалари топилди
21:37 / 13.12.2025
Андижонда 80та янги авлод электробуслари аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади
14:39 / 09.12.2025