Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Rheinmetall ва Leonardo биргаликда танклар ишлаб чиқаради
Германиянинг Rheinmetall ва Италиянинг Leonardo компаниялари янги танк ишлаб чиқариш корхонасида 50 фоиз улушга эга бўлади.
Германиянинг Rheinmetall ва Италиянинг Leonardo қурол концерни танклар ишлаб чиқарадиган қўшма корхона яратмоқда. Бу ҳақда 15 октябр, сешанба куни Римда бош директорлар Армин Паппергер ва Роберто Чинголани маълум қилди. Ҳамкорларнинг ҳар бири корхонада 50 фоиз улушга эга бўлади. Биринчи босқичда компания фаолияти 60 фоизи Италияда жойлашган бўлади.
«Европа мудофаа тизимини яратиш»
«Бу Европа мудофаа тизимини яратиш йўлидаги муҳим қадамдир», — дейди Чинголани. Унинг сўзларига кўра, қўшма корхона унинг «ядросига» айланиши мумкин.
Корпорация биринчи навбатда Италия қуролли кучларининг кўп миллиард долларлик буюртмаларини бажаради, аммо бошқа бозорларга етказиб бериш ҳам кўзда тутилган. Янги тизимлар учун асос Panther жанговар танки ва Leonardo ўз технологиялари билан тўлдирадиган Rheinmetall компаниясининг Lynx пиёда жанговар машинаси бўлади.
«Қўшма корхона бўйича биринчи шартнома шу йил охирида ёки 2025 йилнинг биринчи чорагида тузилиши керак», деди Паппергер. Гап 20 миллиарддан 25 миллиард еврогача бўлган таъминот ҳақида кетмоқда, дея қўшимча қилди у.
Паппергер аввалроқ Европа қурол арсеналини яратиш мавзусига тўхталиб ўтган эди.
Мавзуга оид
11:28 / 21.02.2026
Россияда Leonardo чипта тизими оператори миллийлаштирилди
08:41 / 16.02.2026
Rheinmetall раҳбари 2026 йилда Украинада тинчлик бўлишини кутмаяпти
12:11 / 29.10.2025
Rheinmetall Болгарияда ҳарбий завод барпо этилишини эълон қилди
13:48 / 21.10.2025