Жамият | 17:42 / 20.10.2024
6463
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада Damas каналга тушиб кетди

Damas каналга тушиб кетганда машина ичида ҳайдовчи билан бирга унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди ҳам бўлган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан Фарғона каналига тушиб кетган автомобил олиб чиқилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2024 йил 19 октябр куни 17:07 да ФВБга Фарғона вилояти Тошлоқ тумани "Найманбўстон" МФЙда яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган Damas эҳтиётсизлик оқибатида Фарғона каналига тушиб кетгани ҳақида хабар тушган.

Хабарга асосан ФВВ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб борган ва махсус техника ҳамда қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида машина каналдан чиқариб олинган.

Қайд этилишича, Damas каналга тушиб кетган пайтда унинг ҳайдовчи билан бирга икки нафар вояга етмаган фарзанди ҳам бўлган. Улар машина сувга тушган вақтда ўз ҳаракатлари билан қуруқликка чиқиб олган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид