Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда содир бўлган ЙТҲда уч киши жароҳатланди
Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Муқимий-Чилонзор кўчалари чорраҳасида 19 октябр куни соат 00:30 ларда ЙТҲ содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 2001 йилда туғилган ҳайдовчи А.Ж. бошқарувида бўлган Nexia-3 автомашинаси ва 1998 йилда туғилган ҳайдовчи А.К. бошқарувида бўлган Spark автомашинаси тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида Nexia-3 ҳайдовчиси ва йўловчиси, 2001 йилда туғилган Т.Б. ҳамда Spark ҳайдовчисига биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:12 / 28.06.2026
Чилонзор ва Яккасарой туманларининг бир қисмида электр таъминоти қайта тикланди
09:29 / 20.06.2026
Чилонзорда Кичик ҳалқа йўлида транспорт ҳаракатига чеклов жорий этилади
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:00 / 16.05.2026