Ўзбекистондан Дания ва Норвегияга миллий маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилади
Ўзбекистон элчихонаси (қароргоҳи Швеция пойтахтида) ходимлари томонидан Даниянинг Орхус ва Норвегиянинг Осло шаҳарларида ватандошларимиз иштирокида давра суҳбатлари ва сайёр консуллик қабуллари ташкил этилди.

Фото: Дунё
Учрашувлар давомида фуқароларни қийнаб келаётган масалалар муҳокама қилиниб, уларни ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли маслаҳатлар берилди, ватандошларнинг бу борадаги таклиф ва ташаббуслари қўшимча ўрганиш учун қабул қилинди.
Дания ва Норвегиядаги ўзбек маданий марказлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали ватандошларга, айниқса ёш авлодга, ўзбек тилини ўқитиш, бой миллий маданий меросни ва қадриятларни тарғиб қилиш ва сингдириш, бу йўналишда маданий кечалар, кўргазма ва ярмаркалар ташкил этиш ва бошқа шу каби маърифий тадбирларни мунтазам ўтказиш бўйича келишиб олинди.
Дипломатлар, шунингдек, Скандинавия мамлакатларида тадбиркорлик ва бизнес фаолияти билан шуғулланиб келаётган ватандошлар кўмагида Ўзбекистондан Дания ва Норвегияга миллий маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш ва кенгайтириш имкониятлари ҳам муҳокама қилдилар.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Air Arabia Ўзбекистонга ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди
Жаҳон | 00:25
-
Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирди
Жаҳон | 23:46 / 13.06.2025
-
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди
Жаҳон | 23:21 / 13.06.2025
-
Эрондаги масжид узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди
Жаҳон | 23:12 / 13.06.2025
Мавзуга оид

23:20 / 22.05.2025
Данияда пенсия ёши оширилади

16:03 / 17.05.2025
Ўзбекистон элчиси Норвегия қиролига ишонч ёрлиғини топширди

20:44 / 02.05.2025
Полшада Норвегиянинг энг бадавлат инсонларидан бири ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

22:17 / 29.04.2025