Ўзбекистон | 11:50 / 26.10.2024
1520
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон билан Танзания ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилади

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтаётган ICAOнинг ҳаво қатнови бўйича учрашувида Ўзбекистон ва Танзания Бирлашган Республикаси ўртасида юк ва йўловчи ташувларини йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. 

Музокаралар якунида икки мамлакат ўртасида йўловчи ташиш бўйича ҳафтасига 21 марта, юк ташиш бўйича эса чексиз авиақатновларни амалга оширишни йўлга қўйиш юзасидан келишув имзоланган.

Танзания Ўзбекистон учун мутлақо янги йўналиш ҳисобланади. 

Мамлакат ўзининг мўътадил об-ҳаво шароити, Малдив ороллари билан беллаша оладиган зилол сувларига эга Занзибар ороли, ёввойи табиат қўйнидаги саванналари ҳамда саргузаштларга бой Климанжаро тоғлари билан туристлар эътиборини, шунингдек, қаҳва, чой, какао, гуллар ва тропик мевалари билан савдогарлар эътиборини тортиб келади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид