Украина ҳам, Россия ҳам урушга хорижликларни юбормоқда — фотосуратлар
Украина қуролли кучлари сафидаги хорижлик ҳарбийлар Харкив областини ҳимоя қилмоқда
Россиянинг Украинага босқини бошланганидан кўп вақт ўтмасдан Володимир Зеленский бутун дунёдаги кўнгиллиларни Россия агрессиясига қарши курашишда ёрдамга чорлаганди. 2022 йил мартида Украина қуролли кучлари Хорижий легионига 20 минг атрофидаги хорижлик ёзилди. 2024 йил октябрида Украинада хорижликлар ва фуқаролиги йўқ шахсларга Украина қуролли кучлари, Миллий гвардия, Давлат махсус транспорт хизмати каби тузилмалар билан шартнома тузиш ҳамда офицерлик лавозимларини эгаллашга имкон берувчи қонун қабул қилинди. Қуйида Украина қуролли кучларининг 23-алоҳида ўқчи баталёнидаги хорижлик ҳарбийлар Харкив областида хизмат ўтаётгани акс этган фотосуратлар.
Херсон областидаги кубаликлар
Россиянинг ТАСС давлат агентлиги Украинанинг Херсон областида жанг қилаётган Ҳаво-десант қўшини 52-бригадаси артиллериячилари фотосуратларини эълон қилди. Кадрга тушган ҳарбийлар орасида — кубалик Пиер-Антуан Субисаррета ҳам бор, ТАСС маълумотига кўра, у Россия фуқаролигини олган ва шартнома бўйича ҳарбий хизматга йўл олган. 2023 йил сентябрида Куба расмийлари иштирокчилари Куба фуқароларини Россия томонида туриб Украинадаги урушда иштирок этиш учун ёллаб келган одам савдоси бўйича тармоқни фош қилганди. Қайд этилишича, урушга ёллаш ишлари Кубанинг ўзида ҳамда Россияда яшовчи кубаликлар орасида олиб борилган.
Донецк областини ҳимоя қилаётган украин жангчилари портретлари
Россия қўшини Донецк областида юришни давом эттирмоқда. Украина қуролли кучлари жангчилари — эркаклар ва аёллар, мунтазам армия ҳарбийлари ва кўнгиллилар, фахрийлар ҳамда анчадан буён ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётганлар фронтнинг шу ва бошқа участкаларида мудофаани ушлаб турибди. Қуйида уларнинг Туркиянинг «Анадолу» агентлиги репортёр томонидан олинган айрим портретлари.